«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 13:46
ЎЗO‘Z

Исломободда кўргазма. Ўзбекистон маҳсулотлари Покистонга экспорт қилинади

08 мар, 20:30 6 454 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Исломободда кўргазма. Ўзбекистон маҳсулотлари Покистонга экспорт қилинади Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари раҳбарлигидаги делегациянинг Покистонга ташрифи доирасида Ўзбекистоннинг Исломоддаги элчихонасида “Савдо карвони: Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” номидаги доимий фаолият юритувчи кўргазма залининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Kun.uz хабарига кўра, тадбирда Покистон ҳукумати, Исломобод, Sialkot, Лаҳор Савдо-саноат палаталари, ушбу мамлакат ишбилармон доиралари ҳамда йирик қурилиш компаниялари вакиллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Кўргазма залида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 170 турдаги маҳсулотлар, жумладан, 51 номдаги қурилиш материаллари, 48 номдаги санитария техникаси, 66 номда кабел-ўтказгичлар ва маиший буюмлар тақдим этилди.

Ўзбекистон маҳсулотларининг намойиш этилган намуналари покистонликларда катта қизиқиш уйотди. Хусусан, Bahria Town қурилиш компанияси ва “Ўзсаноатэкспорт” акциядорлик жамияти ўртасида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қурилиш материалларини Покистонга экспорт қилиш бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Бундан ташқари, Покистоннинг бир қатор қурилиш компаниялари ва мобил алоқа операторлари ўзбекистонлик шериклар билан тўғридан-тўғри муносабатларни йўлга қўйишга қизиқиш билдиришди.

Кўргазма иштирокчилари шунингдек, замонавий ва юқори технологиялар асосида ишлаб чиқарилган маиший техника тизими, жумдалан, Artel компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган “ақлли” телевизорлар ва планшетларга эътибор қаратишди. Покистон вакиллари кўргазмага қўйилган ўзбекистонлик саноатчилар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Ўзбекистонда иқтисодиётни модернизация қилиш соҳасида муваффақиятли ислоҳотлар олиб борилгани, бу эса дунё бозорларининг барча талабларига жавоб бера оладиган ишлаб чиқариш салоҳияти шаклланишига хизмат қилганини таъкидлашди.

Тақдимот якунлари Express Tribune, The Nation, Dispatch News Desk каби Покистоннинг марказий нашрлари ҳамда PTV NEWS маҳалий телевидениесида кенг ёритилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 37
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 122
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 148
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 53
  • Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 29 апр, 17:43 125
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 87
  • Сўнгги янгиликлар
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 0
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 4
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 13
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 17
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 6
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 138
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 74
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 14
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 122
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 72
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 62
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 219
  • Бўлимлар