«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 21:51
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонга 2017 йилда 4,5 млрд долларлик хорижий сармоя киритилади

03 мар, 10:50 6 717 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонга 2017 йилда 4,5 млрд долларлик хорижий сармоя киритилади Ўзбекистон 2017 йилда 199 лойиҳа бўйича 4,505 миллиард доллар ҳажмидаги хорижий инвестицияларни ўзлаштиришни режалаштирган.

Ҳукумат кафолати остидаги хорижий кредитлар ҳисобига 79 лойиҳа бўйича 1,854 миллиард доллар, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига 120 лойиҳа бўйича 2,65 миллиард доллар ўзлаштириш кўзда тутилган.

Хорижий инвестицияларнинг катта қисми — 37 лойиҳа бўйича 2,47 миллиард доллар ёқилғи-энергетика соҳасида ўзлаштирилиши режалаштирилган. Хориж компаниялари нефт-газ соҳасидаги 20 лойиҳа бўйича 1,97 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестиция киритиши мўлжалланган.

Хусусан, 2017 йилда "Лукойл" умумий қиймати 8 миллиард доллардан ортиқ бўлган иккита МТБни амалга ошириш учун 1,217 миллиард доллар киритади, Gas Project Development Central Asia (GPD, Gazprom International шўъбаси) эса умумий қиймати 1,3 миллиард долларга яқин бўлган икки лойиҳа — Устюрт ва Сурхондарё вилоятида газ конларини ишга туширишга киришади. 2017 йилга режалаштирилган инвестиция ҳажми 160 миллион долларни ташкил этади.

Халқаро молия институтларининг хорижий кредитлари ҳисобига энергетика соҳасида 17 лойиҳа бўйича 506,7 миллион доллар ўзлаштириш режалаштирилган. Япониянинг Mitsubishi Corporation ва Mitsubishi Hitachi Power Systems Ltd компаниялари умумий қиймати 1,5 миллиард долларга яқин бўлган икки лойиҳа — Наманган вилоятида қуввати 900 МВт бўлган Тўрақўрғон ИЭС қурилиши ва Навоий ИЭСда қуввати 450 МВт бўлган буғ-газ қурилмасини ўрнатишга киришади. Шунингдек, Хитойнинг Zhuhai Singyes Green Building Technology компанияси Самарқанд вилоятида қуёш электростанцияси қуришни бошлайди.

Расмий статистикага кўра, 2016 йил якунлари бўйича Ўзбекистон иқтисодиётида хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилиши 11,3%га ўсган ва 3,7 миллиард доллардан ошган. Шу тарзда, 2017 йилда бу кўрсаткичнинг ўсиши 21,6%ни ташкил этиши лозим.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 21
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 106
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 71
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 38
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 133
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 152
  • Сўнгги янгиликлар
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 0
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 0
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 1
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 5
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 4
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 44
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 11
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 21
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 125
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 26
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 62
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 33
  • Бўлимлар