«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 16:31
ЎЗO‘Z

Beeline 2016 йил мобайнида тармоқ ривожланишига 533 миллиард сўм сармоя қилди

02 мар, 16:17 6 738 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Beeline 2016 йил мобайнида тармоқ ривожланишига 533 миллиард сўм сармоя қилди Beeline миллий матбуот-анжумани доирасида 2016 йилдаги фаолияти натижаларини сарҳисоб қилди. Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов ўз тақдимотида компаниянинг ўтган йилдаги капитал ҳаражатлари 533 миллиард сўмга етганини белгилаб ўтди.

2016 йилнинг IV чораги натижалари бўйича Beeline абонентлари миқдори 9 506 503 кишини ташлик этди, бу эса I чоракдаги натижадан 0,1% кўп. Бир ой давомида битта мобил абонентига бўлган ўртача ҳисоб (ARPU кўрсаткичи) йилдан йилга 10,4%га – 17 925 сўмгача ўсди. Бунда МОU кўрсаткичи (бир ойда битта абонент томонидан фойдаланилган дақиқалар сони) йил мобайнида 554 дақиқагача ўсди (ўтган йилдаги 501 дақиқага нисбатан (+10,6%)).

Йил якунларини шарҳлар экан, Максим Ефремов қуйидагиларни белгилади: “Юқорида белгилаб ўтилган сонлардан кўриниб турибдики, Beeline абонентларининг мулоқоти жадал ўсиб бормоқда: эндиликда ўртача, уларнинг ҳар бири ўтган йилга нисбатан ойига бир соат кўпроқ мулоқот қилмоқдалар. Ўсиб бораётган рақобатлик шароитида биз мижозлар базасини аввалдаги даражада сақлаб қолганимиз ва бир киши учун дата-хизматлардан фойдаланиш 195 Мегабайтдан 316 Мегабайтгача ошганлигини аҳамиятга олган ҳолда, Beeline тармоғига бўган талаб бир неча баробарга ошган. Мен ғурур билан шуни таъкидлаб ўтишим жоиз, бизнинг техник ва технологик имкониятларимиз бутунлай вақт талабига жавоб беради – бу эса аввалам бор 500 миллиард сўмдан ошган ривожланиш йўлидаги сармояларимиз туфайлидир”.

Ўзбекистон мобил бозорида етакчилик қилаётган компаниянинг операцион фойдаси йил мобайнида 7,6%га ошди ва 1,967 триллион сўмни ташкил этди.

“2017 йилда Beeline аввалдаги каби жиддий капитал маблағлар сармоясига эътиборини қаратади. Биз LTE стандартини мамлакатнинг энг йирик шаҳарларида ривожлантиришни, шунингдек “яшил” технологияларни - барчага таниш бўлган база станцияларини тўҳтовсиз равишда электр қуввати билан таъминлайдиган қуёш батареяларини жорий этишни режалаштирганмиз”, – дейди Unitel‘нинг техник директори Евгений Ключев.
Beeline, 2016 йил, тармоқ ривожланиши




Мавзуга оид янгиликлар
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 118
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 148
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 52
  • Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 29 апр, 17:43 125
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 87
  • Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда” 27 апр, 19:36 206
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 15
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 6
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 48
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 40
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 40
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 60
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 129
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 43
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 39
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 62
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 185
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 40
  • Бўлимлар