«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 06:48
ЎЗO‘Z

Apple смартфонлар савдоси бўйича Samsung’дан ўзиб кетди

16 фев, 08:46 6 713 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Apple смартфонлар савдоси бўйича Samsung’дан ўзиб кетди Gartner тадқиқот компанияси маълумотларига кўра, 2016 йилнинг тўртинчи чорагида Apple Samsung’ни смартфонлар савдоси бўйича ортда қолдирди, деб ёзади «Дарё». Бу сўнгги икки йил ичида биринчи марта Жанубий Корея компанияси савдоси тушиб кетиши фонида кузатилди.

Шу билан бирга, икки етакчи компания ўртасидаги фарқ ҳали ҳеч қачон бунчалик кичик бўлмаган эди. Apple ўтган чоракда 77 миллиондан ошиқ смартфон сотди, унинг ушбу бозордаги улуши 17,9 фоизни ташкил этди. Samsung эса 77 миллионтадан сал камроқ смартфон сотиб, бозорда 17,8 фоиз улушга эга бўлди. Орадаги фарқ атиги 256 мингта смартфонни ташкил қилди. Таққослаш учун, 2015 йилнинг тўртинчи чорагида Samsung Apple’дан 12 миллионта смартфонга ўзиб кетган эди.

«Samsung компаниясининг смартфонлар савдоси кетма-кет икки чоракдан буён тушиб бормоқда, — дея Gartner компаниясининг тадқиқотлар бўйича директори Аншул Гупта натижаларни изоҳлади. — 2016 йилнинг тўртинчи чорагида Samsung смартфонлари савдоси 8 фоизга тушиб кетди, унинг бозордаги улуши эса ўтган йил ичида 2,9 фоизга камайди».

Samsung савдосига Galaxy Note 7 флагман моделининг тўсатдан ёниб кетиш билан боғлиқ ҳолатлардан сўнг савдодан олиниши катта зарба бўлди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қирғизистон Ўзбекистонга 2,5 млн литр бензин етказди 18 мая, 00:15 125
  • Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон бўйича ҳисоботини эълон қилди 15 мая, 18:22 131
  • Ўзбекистон дунё бўйича иккинчи ой энг кўп олтин сотган давлат бўлди 11 мая, 20:28 187
  • Доллар курси яна «сакради» 07 мая, 18:02 209
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 79
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 148
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украинанинг Харьков вилоятидан 10 минг нафарга яқин фуқаро эвакуация қилинди 19 мая, 00:50 48
  • Гутерриш: Яқин Шарқ фақат Фаластин давлати тузилгандан кейин тинчланади 19 мая, 00:32 50
  • Бишкекда юз берган тартибсизликларда 29 киши яраланди, 10 киши ҳибсга олинди 19 мая, 00:26 146
  • Хитойда болаларнинг экранга қараш вақти чеклангани уларнинг ҳаракатсизлигини камайтиргани аниқланди 18 мая, 23:23 20
  • Владимир Путин ҳарбий раҳбариятни нега алмаштирди? 18 мая, 22:56 167
  • Тошкент вилоятида 5 ёшли бола сув крани учун ўрнатилган кичик ўрага тушиб кетди 18 мая, 22:30 40
  • Афғонистоннинг Ғор вилоятида юз берган сув тошқинлари оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди 18 мая, 22:05 51
  • Суперлига. “Олимпик” сафарда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дурангга имзо чекди 18 мая, 21:54 83
  • Украина АҚШдан Россия ҳудудига зарба беришда ёрдам сўради 18 мая, 21:00 156
  • Россия кучлари Харьков вилоятининг Старица ҳудудини эгаллади 18 мая, 20:33 196
  • Россия билан яна бир йўналишда стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди 18 мая, 20:10 73
  • Роберт Де Ниро бир ёшли қизи ҳақида: “Мени шартсиз яхши кўрадиган ягона инсон” 18 мая, 19:43 100
  • Бўлимлар