«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 21:03
ЎЗO‘Z

2017 йилда миллион тоннадан кўпроқ мева-сабзавотчилик маҳсулотлари экспорт қилиниши прогноз қилинмоқда

06 янв, 10:11 9 419 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
2017 йилда миллион тоннадан кўпроқ мева-сабзавотчилик маҳсулотлари экспорт қилиниши прогноз қилинмоқда Ўзбекистон ҳукумати томонидан белгиланган устувор вазифаларни бажариш доирасида барра ва қайта ишланган мева-сабзавотчилик маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмларини ва уларнинг турини ошириш, уларни сотиш учун янги бозорларни ўзлаштириш бўйича чоралар кўрилмоқда, дейилади Кун.уз сайти хабарида.

2016 йил якунларига кўра, Ўзбекистон корхоналари томонидан 818,5 минг тонна мева-сабзавотчилик маҳсулотлари (2015 йилга нисбатан 38,3 фоизга кўпроқ), жумладан, сабзавотлар – 242,1 минг т (+29,6 фоиз), мевалар – 229,6 минг т (+28 фоиз), полиз экинлари – 6,8 минг т (+0,8 фоиз), узум – 96,2 минг т (+11,7 фоиз), дуккакли маҳсулотлар – 120,2 минг т (+14,7 фоиз) ва қуритилган маҳсулотлар 124,5 минг т (+15,2 фоиз) миқдорида экспорт қилинган.

65 турдаги мева-сабзавотчилик маҳсулотлари экспорт қилинган. Бунда экспортнинг асосий ҳажми гилос (14,4 фоиз), майиз (12,8 фоиз), ўрик (7,63 фоиз), узум (7,57 фоиз), мош (6,91 фоиз), помидор (6,86 фоиз), нўхат (6,51 фоиз), кўкатлар (5,65 фоиз), шафтоли (нектарин) (4,11 фоиз) ва хурмо (3,96 фоиз) меваларига тўғри келган.

Ўзбекистон мева-сабзавотчилик маҳсулотлари дунёнинг 43 та давлатига экспорт қилинади. Ўтган йили бу давлатлар қатори яна 9 та давлат билан тўлдирилди: биринчи марта Италия ва Испанияга консерваланган каперс (ковул), Ливанга грек ёнғоқлари, Вьетнамга майиз, Бельгияга қуритилган сабзавотлар, Швейцарияга узум ва қовун, Голландияга туршак, Исроилга майиз, Чехияга қуритилган мевалар ва майиз жўнатилди.

Умумий ҳажмга кўра, Ўзбекистон мева-сабзавотчилик маҳсулотлари экспорт қилувчи давлатлар ўртасида 48-ўринни эгалламоқда.

Шу билан бир қаторда, экспорт географиясини кенгайтириш мақсадида Ҳиндистон, Германия, Польша, Латвия, БАА ва Беларусда савдо уйлари очиш бўйича ишлар якунланмоқда. 2017 йил охиригача бу савдо уйлари рўйхатдан ўтказилиб, ўз фаолиятини бошлайди.

2017 йилда 1,27 млн тонна мева-сабзавотчилик маҳсулотлари эскпорт қилиш прогноз қилинмоқда. Бугунги кунда "Ўзагроэкспорт" АЖ бу режаларни амалга ошириш учун қатъий шартномаларга эга.
ва, ўтказилиб, эскпорт, эга, маҳсулотларини, географиясини




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 0
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 120
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 148
  • Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда 29 апр, 20:08 52
  • Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 29 апр, 17:43 125
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 87
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 0
  • Қуддусда Туркия фуқароси исроиллик полициячига пичоқ билан ҳужум қилди 03 мая, 20:30 0
  • Буюк Британия ва Украина 100 йиллик ҳамкорлик бўйича музокараларни бошлади 03 мая, 20:05 0
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 4
  • Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 11 поғонага пастлади 03 мая, 19:13 10
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 33
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 41
  • Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди" 03 мая, 18:34 141
  • Сауль Альварес: "У ўз жангчисига тупуриб қўйган!" 03 мая, 18:26 34
  • ИШИДга алоқадорликда гумонланган ўзбекистонлик АҚШда 2 йил эркин яшагани аниқланди 03 мая, 18:21 62
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 38
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 238
  • Бўлимлар