«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 13:18
ЎЗO‘Z

Франция Самарқандда чиқиндиларни бошқаришни яхшилашга кўмаклашади

25 дек, 15:38 6 206 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Франция Самарқандда чиқиндиларни бошқаришни яхшилашга кўмаклашади Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) Ўзбекистон билан Самарқанд шаҳрида маиший қаттиқ чиқиндиларни бошқаришни модернизация қилиш бўйича лойиҳа доирасида 23,5 млн евро миқдоридаги кредит берилиши тўғрисидаги шартномани имзолади. Бу ҳақда Газета.уз хабар бермоқда. Мазкур молиялаштириш Ўрта Осиё учун Инвестицион жамғарма (IFCA) доирасида бериладиган Европа Иттифоқининг 8 млн евро миқдоридаги субсидияси билан тўлдирилади.

19 декабрь куни бўлиб ўтган имзолаш маросими Ўзбекистон молия вазири Ботир Ходжаев, ФТА Осиё давлатлари бошқармаси бошлиғи Паскал Пако, Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Виолен Биет де Вилмор хоним, ФТАнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Рафаэл Жозан ва Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Ҳамкорлик бўйича бошлиғи Овидиу Мик иштирокида ўтказилди.

Лойиҳа Самарқанд шаҳрида энг илғор тажрибалар ва жаҳон андозаларига мувофиқ маиший чиқиндиларни самарали ва узоқ муддатли яхлит бошқаришнинг яратилишига қаратилган. Лойиҳа чиқиндиларни бошқаришнинг барча ишлари ва барча занжирларини, уларни йиғиш, қайта ишлаш ва утилизация қилишни молиялаштиришни қамраб олади.

Жумладан, 200 та чиқинди йиғиш пунктларини қуриш ва таъмирлаш, 70та чиқинди йиғиш транспортини харид қилиш, қаттиқ маиший чиқиндиларни сортировка қилиш маркази ва уларни кўмиш марказини, шунингдек ахлатхонада ажраладиган биогазни қайта ишлаш бўйича биореактор бўлиб ишлайдиган ускуналарни ўрнатиш белгиланган.

Бундан ташқари, лойиҳа мутахассисларни тайёрлаш, Самарқанд шаҳар ҳокимиятига ва чиқиндиларни йиғиштиришга ихтисослашган «Мароқанд Обод» шаҳар корхонасига институционал ёрдам кўрсатиш, шунингдек аҳолига маиший чиқиндиларни бошқаришга тааллуқли маълумот бериш бўйича тадбирларни ўтказишни ўз ичига олади.

Лойиҳа бўйича кўзда тутилган маиший қаттиқ чиқиндиларни техник кўмиш маркази биогаз ишлаб чиқарувчи биореактор сифатида фойдаланилиб, олинган газ газ чиқиндиларни йиғиш транспортларига қуйилади. Мазкур яхлит лойиҳа нафақат Ўзбекистонда, қолаверса бутун Ўрта Осиё минтақасида биринчи ҳисобланади.

Ўзбекистонда ҳар йили 100 млн тонна саноат ва 35 млн куб метр маиший қаттиқ чиқинди ҳосил бўлади. Ҳудудларда чиқиндиларни йўқ қилиш ва қайта ишлаш бўйича замонавий корхоналар етишмовчилиги сабабли мамлакатда 2 млрд тонна чиқиндилар йиғилиб қолган.

Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) — бу Франция ҳукумати томонидан белгиланган ривожлантириш сиёсатини амалга ошириб келаётган давлат молия институтидир.
энг, бериш, евро, ихтисослашган, шартномани, чиқарувчи




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 58
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 129
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 72
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 44
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 135
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 152
  • Сўнгги янгиликлар
  • Путин ҳукуматга миннатдорлик билдирди 07 мая, 12:39 1
  • Бугун Россия ҳукумати истеъфога чиқади 07 мая, 12:16 1
  • АҚШнинг Украина бўйича даҳшатли режаси маълум бўлди 07 мая, 11:50 11
  • Сентябр ойига қадар ўқув жараёнларига янги тизим жорий этилади 07 мая, 11:23 15
  • АҚШ Конгресси Украинага қўшин юбориш шартини айтди 07 мая, 11:00 62
  • АҚШ Путинни Россия президенти сифатида тан оладими? 07 мая, 10:35 57
  • Килиан Мбаппе Усейн Болт билан пойга қилиш истаги ҳақида фикр билдирди 07 мая, 10:09 23
  • Ҳар куни макарон истеъмол қилинса организмда қандай ўзгаришлар рўй беради? 07 мая, 09:44 37
  • 3 минг нафар ўзбекистонлик Кореяга автомобилсозлик йўналишида ишга юборилиши мумкин 07 мая, 09:23 24
  • Германия канцлери Ригада: Россиянинг ҳисоб-китоблари ўзини оқламади 07 мая, 08:57 142
  • Хотирани кучайтирадиган ва мия фаолиятини яхшилайдиган маҳсулотлар 07 мая, 08:30 46
  • Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбари ва директор ишдан олинди 07 мая, 08:15 121
  • Бўлимлар