«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 16:19
ЎЗO‘Z

Хитойликлар америкаликлардан ўзиб кетдилар

26 ноя, 08:26 6 247 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хитойликлар америкаликлардан ўзиб кетдилар Credit Suisse Research Institute’нинг Global Wealth Report ҳисоботи маълумотларига кўра, агар сизнинг шахсий ҳисоб рақамингизда, хоҳ у банк депозити, хоҳ инвестицион сармоялар бўлсин, солиқларни чиқариб ташлагандан кейин жуда бўлмаса 2222 доллар қолса, унда сизнинг давлатингиз сайёрамиз аҳолисининг 50 фоизиникидан кўпроқ бўлади.

Агар сиз 71,56 минг долларга эга бўлсангиз, унда ўзингизни бадавлатлик пирамидасининг энг юқори чўққисига қўйишингиз мумкин. Агар 744,4 минг долларингиз бўлса, унда сиз жуда бой бўлганингиз учун бутун дунёда норозилик уйғотувчи 1 фоиз кишилар қаторидасиз.

Credit Suisse тадқиқотчилари бутун дунёдаги одамларнинг активлари 2016 йил ўртасида 256 трлн долларни ташкил қилгани ҳақидаги фикрга келдилар. Бу эса бир йил ичидаги дунё ялпи ички маҳсулотидан 3,4 маротаба кўпроқдир.

Агар бу бойлик сайёрамизнинг бутун аҳолиси орасида тенг тақсимланса, унда ҳар бир кишига 52,819 минг доллардан тўғри келар экан. Бироқ аслида сайёрамиз аҳолисининг бор-йўғи ўндан бир қисмигина бу бойликнинг 89 фоизига эгалик қилади.

Аҳолининг бадавлат қатламига ҳозирда 44 млн хитойликни киритиш мумкин, бу сайёрамизнинг катта ёшдаги аҳолисининг 4,4 фоизини ташкил қилади. Хитойнинг катта ёшдаги аҳолисининг деярли ярми бадавлатик шкаласининг 2-4-поғоналарига мос келувчи бойликка эга.

Тадқиқот давомида аниқланган қизиқарли факт шу бўлдики, 21 млн дан кўпроқ америкалик ўз бойлигидан ошадиган қарзга эга эканлар. Бироқ умуман олганда, америка миллати ўзига тўқ ҳисобланади. АҚШнинг 40 фоиз катта ёшдаги аҳолиси ўзларини энг бадавлат кишилар қаторига киритиши мумкин. Улардан 18 млн нафари эса сайёрамизнинг энг бой 1 фоиз аҳолиси қаторидан жой олган.
ҳисобланади, бор, Research, юқори, млн, киритиш




Мавзуга оид янгиликлар
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 121
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 118
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 98
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 163
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 126
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 91
  • Сўнгги янгиликлар
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 23
  • Санкт-Петербургда аёлларни ёнғиндан қутқарган қаҳрамон ўзбек ким эди? 27 апр, 14:14 59
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 20
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 67
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 22
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 73
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 70
  • АҚШда бензин ва пропан олиб кетаётган поезд рельсдан чиқиб, ёниб кетди 27 апр, 11:21 58
  • Сурхондарё вилоятида ўрик пишди (фото) 27 апр, 10:37 86
  • Лапорта Хавини қандай ваъдалар билан олиб қолди? 27 апр, 10:16 80
  • ILMA букмекерликка оид фармон ҳақида: Маблағлар мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган 27 апр, 10:10 41
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 286
  • Бўлимлар