«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 08:21
ЎЗO‘Z

Алишер Усмонов Россияга солиқ тўламайдиган бўлди

17 окт, 16:48 7 865 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Алишер Усмонов Россияга солиқ тўламайдиган бўлди USM Holding хўжайини Алишер Усмонов Россиянинг солиқ тўловчиси мақомидан маҳрум бўлди, деб ёзмоқда Kun.uz нашри. Бу хабарни USM матбуот хизмати ҳам тасдиқлаган. Россия солиқ қонунчилигига кўра, РФ солиқ тўловчиси ҳисобланиш учун мамлакатда камида олти ой истиқомат қилиш лозим. Россияда жисмоний шахсларни солиққа тортишда уларнинг фуқаролигига эътибор берилмайди. Аксинча, бир йилнинг 183 кунида Россияда яшаган киши солиқ тўловчи ҳисобланади.

USM вакилининг журналга маълум қилишича, ҳозирда Усмонов амалий фаолият турларини тарк этган ва диққатини спорт, хайрия ва филантропик фаолиятга қаратган. У, Қиличбозлик халқаро федерацияси президенти ва ХОҚнинг Олимпия телевизион каналини барпо этиш комиссияси аъзоси ҳисобланади.

"Шу ва тиббий сабаблар туфайли у 2015 йилда РФ Солиқ Кодексига биноан, ўзининг солиқ тўловчи мақомини тасдиқлаш учун талаб этилувчи 183 кун Россияда бўлмаган. Халқаро қиличбозлик федерацияси ҳамда унинг президенти қароргоҳи Лозанна ва Монакода жойлашган. Албатта, бу USM холдингининг бизнеси ва тузилмасига ўз таъсирини кўрсатмайди", - дейилади USM матбуот-хизмати.

Хабарларга кўра, Усмонов сўнгги бир неча йилда жисмоний шахс сифатида Россия ғазнасига 350 млн доллар миқдорида солиқ тўлаган. Унинг холдингига кирувчи компаниялар эса, 2015 йилнинг ўзида 100 млрд рублга яқин солиқ тўлаган.
туфайли, эътибор, федерацияси, Россиянинг, Holding, неча




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда” 27 апр, 19:36 144
  • Евроиттифоқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 6 миллион евро ажратди 27 апр, 16:27 50
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 124
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 127
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 101
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 168
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 8
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 20
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 79
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 221
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 95
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 54
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 114
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 168
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 149
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 224
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 195
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 152
  • Бўлимлар