«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 02:51
ЎЗO‘Z

Биринчи ярим йилликда ЯИМ 7,8 фоизга ўсди

16 июл, 17:40 6 878 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Биринчи ярим йилликда ЯИМ 7,8 фоизга ўсди Ўзбекистон ҳукумати биринчи ярим йилликда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини муҳокама қилди.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ўсиши 7,8 фоизни ташкил этди. ЎзА хабарига кўра, бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 15 июлдаги йиғилишида маълум қилинган.

Олти ой мобайнида саноат ишлаб чиқариш ҳажми 6,7 фоиз, қурилиш ишлари — 17,5 фоиз, хизмат кўрcатиш — 12,9 фоизга ўсди. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 6,8 фоизга ошди.

Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз миқдоридаги профицит билан ижро этилди. Инфляция даражаси прогноз параметрларидан ошмади.

Банклар жами капитали 23,3 фоизга ва депозитлар 27,7 фоизга, иқтисодиётни кредитлаш ҳажмлари 26,2 фоизга кўпайди. Барча банк кредитларининг қарийб 80 фоизи инвестиция мақсадларига берилган узоқ муддатли кредитлардир.

Йил бошидан буён 462,5 мингта янги иш ўринлари ташкил этилди. Уларнинг 276,7 мингтаси ёки 59,8 фоизи қишлоқ жойлардадир.

«Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури доирасидаги тадбирларни молиялаштиришга барча манбалар ҳисобига 4,4 триллион сўмдан кўп ва 111 миллион доллар миқдорида маблағлар йўналтирилди.

Ўзлаштирилган инвестициялар ҳажмларини 11,8 фоизга, шу жумладан, хорижий инвестициялар ва кредитларни 17,2 фоизга кўпайтириш таъминланди.

Ярим йил мобайнида жами қиймати 1,9 миллиард АҚШ доллари бўлган 43 та ишлаб чиқариш объектлари фойдаланишга топширилди. Умумий қиймати 3,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ бўлган 72 та янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бошланди. Маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмлари 1,5 бараварга ошиши таъминланди.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги мобайнида хусусий мулкка қарийб 267,5 миллиард сўм миқдорида инвестиция мажбуриятлари қабул қилган ҳолда 305 та давлат активлари сотилди. Ўтган даврда хорижий инвесторларга 30 та акциядорлик жамиятидаги улушлар сотилди. Устав фондларида давлат улушига эга бўлган акциядорлик жамиятлари сони 2015 йилнинг шу давридаги 374 та ўрнига 202 тагача қисқарди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 42
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 123
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 71
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 42
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 133
  • Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди 29 апр, 22:50 152
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 19
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 7
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 33
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 20
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 21
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 67
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 60
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 16
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 52
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 41
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 40
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 88
  • Бўлимлар