«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 21:01
ЎЗO‘Z

Кун давомида бир соат тик туриб ишланса, саломатликда қандай ўзгаришлар кузатилади?

02 дек, 15:53 2 530 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кун давомида бир соат тик туриб ишланса, саломатликда қандай ўзгаришлар кузатилади? Фото: «Домашний очаг»
Кунни иш ёки ўқиш сабаб ўтирган ҳолда ўтказиш саломатлик билан боғлиқ турли муаммоларга олиб келиши мумкин. Сайр қилиш, ҳар 30 дақиқада машқ бажаришга эса ҳар доим ҳам вақт топилмаслиги мумкин. «Домашний очаг» журналида ёзилишича, офисдан чиқмай туриб ҳам зарарни камайтириш мумкин. Бунинг учун ҳеч бўлмаганда 1 соат тик туриб ишлашнинг ўзи кифоя қилади.

Қандли диабет хавфи камаяди
Diabetologia журналида чоп этилган мақолада ёзилишича, одам қанча вақтини камроқ ўтириб ўткизса, қандли диабет билан касалланиш хавфи шунча кам бўлади. Тадқиқот муаллифларининг фикрича, бу ҳатто доимий равишда жисмоний фаол бўлишдан ҳам самаралироқ бўлиш мумкин. Одам қанча кўп ўтирса, қондаги холестерин ва шакар миқдори шунча кўп бўлиши мумкин.

Юрак ва қон-томирлар соғлом бўлади
Австралиялик мутахассислар томонидан ўтказилган, 45—65 ёшли иштирокчилар қатнашган тадқиқотда, ҳар куни 4 соат ёки ундан камроқ ўтирадиган кишилар гипертония, юрак ва қон-томир касалликлари билан камроқ касалланиши аниқланган.

Саратон хавфи камаяди
Американинг саратон жамиятининг тадқиқотчиларининг маълумотига қараганда, кунига 6 соат ва ундан кўпроқ вақт ўтириб ўтказилса, йўғон ичак саратонидан вафот этиш хавфи 36 фоизга ортади. Олимлар бунинг нима билан боғлиқ эканлигини аниқламаган, аммо уларнинг тахмин қилишича, узоқ вақт давомида ўтириш қондаги глюкоза ва инсулин меъёрининг ёмонлашишига, бу эса ўсимта ўсишига олиб келиши мумкин.

Юракни ёғ босиш хавфи камаяди
Доимий равишда жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш ички аъзолар атрофида йиғилган ёғни эришига ёрдам беради, деган тўхтамга келган Калифорния университети олимлари. Шу сабаб ҳам юракни ёғ босишдан ҳимоялашнинг энг яхши усули — камроқ ўтириш ҳисобланади.

Буйраклар ҳимояда бўлади
Кун давомида 3 соатдан кам ўтирган аёлларда буйрак касалликларининг ривожланиш хавфи, 8 соатлаб ўтирадиганларга нисбатан 30 фоизга камроқ бўлади. Эркакларда эса ушбу кўрсаткич 15 фоизни ташкил қилади.

Қомат тик бўлади
Узоқ вақт давомида ҳаракатсиз ўтириш ҳам қоматга салбий таъсир қилиши мумкин. Умуртқа поғонаси ва елкалар саломатлиги учун эса иложи борича кўпроқ қоматни тик тутиб юриш ва жисмоний фаол бўлиш керак.

Бел оғриғи безовта қилмайди
Ўтирганда гавданинг бел соҳасига тургандан кўра кўпроқ оғирлик тушади. 6-8 соатлаб ўтириш ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлаверади.

Кўриш қобилияти яхшиланади
Одам турганда компьютердан узоқроқ бўлади. Бўйин мушаклар зўриқмайди ва қон айланиши яхшиланади. Бу эса кўриш қобилиятига ҳам ижобий таъсир қилади.

Ичак саратонининг хавфи камаяди
Ўтириш билан боғлиқ турмуш тарзи қон қуйилишининг энг асосий сабабларидан бири ҳисобланади. Бу эса ўз навбатида ичаклар саломатлигига таъсир қилиб саратон келиб чиқишига олиб келиши мумкин.

Қон босими яхшиланади
Одам тик турганида қон ўтирганидан яхшироқ айланади, томирларда зўриқиш кузатилмайди. Бунинг ҳисобига қон босими ҳам меъёрда бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 212
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 135
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 322
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 174
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 365
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 252
  • Сўнгги янгиликлар
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 0
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 0
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 1
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 5
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 4
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 44
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 11
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 21
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 125
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 26
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 62
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 33
  • Бўлимлар