«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 21:22
ЎЗO‘Z

Раниянинг парҳези: Иордания қироличасининг сарвқоматлик сири нимада?

29 ноя, 13:00 1 902 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Раниянинг парҳези: Иордания қироличасининг сарвқоматлик сири нимада? Фото: Marie Claire
Иордания қироличасининг қоматига назар ташлаб кишининг ҳаваси келади. Унинг 51 ёшда бўлишига қарамай дилбар кўринишининг сири нимада экани ҳақида Marie Claire нашри маълумот беради.

Ҳамиша диққат марказида бўлган қиролича Раниянинг нафақат ўзини тутиши, балки кийиниш услуби ҳам кишини ҳайратланишига сабаб бўлади. Тўрт нафар фарзанднинг онаси эканига қарамай, қомати ҳеч ўзгармайди. Мутахассисларнинг фикрича, Рания маҳсулотларнинг гликемик кўрсаткичи ҳисобланадиган парҳезга амал қилади. Бундай овқатланиш маҳсулотларнинг қондаги қанд миқдорига қанчалик таъсир қилишига асосланган. Шу билан бирга, бунда нафақат истеъмол қилинадиган маҳсулотлар, балки уларнинг қандай тайёрлангани ҳам инобатга олинади. Гликемик кўрсаткичи юқори бўлмаган маҳсулотлар истеъмол қилишга қаратилган парҳез ёғларни эритиб, холестерин билан курашишга қаратилган бўлади.

Фото: Marie Claire
«Парҳез режаси дарҳақиқат оддий ва дарҳол натижага эришишга ёрдам беради. Асосий гуруҳга кирадиган маҳсулотлар ва ўзингиз ейдиган таомлардан жиддий чекланишни истамасангиз ҳамда балансли, соғлом парҳезга риоя қилишни истасангиз, гликемик кўрсаткичи паст бўлган режа сизга ёқиши аниқ», — дейди мутахассис Жулетт Келлоу.

GI-парҳез — маҳсулотларни гликемик кўрсаткичи ва кам углевод порциясининг қондаги қанд миқдорини қанчалик оширишини ҳисоблаш орқали вазн ташлашга ёрдам берадиган машҳур озиш усули ҳисобланади. Ушбу овқатланиш тизимида углеводни ичига оладиган маҳсулотлар 1 дан 100 гача бўлган рақамлар орқали баҳоланади.

Улар қуйидагича бўлинади:
- гликемик кўрсаткичи юқори бўлган (70 баллдан кўпроқ, 100 — глюкозадан иборат бўлади);
- гликемик кўрсаткичи ўртача бўлган (56—69 балл);
- гликемик кўрсаткичи (55 баллдан камроқ).

Ушбу парҳез кўп маҳсулотни жиддий тақиқланмаса-да, айримларини истеъмол қилишга тавсия қилинмайди. Шу жумладан, нон, макарон, ёрмалар ва бошқа хамир маҳсулотлари назарда тутилади.

Фото: Marie Claire
Иордания қироличаси, бу маҳсулотларни доимий равишда истеъмол қилишдан чекланишига қарамай, баъзи вақтда ўзини зарарли, аммо мазали маҳсулотлар билан сийлаб туради. Дам олиш кунлари қирол Абдулла томонидан тайёрланадиган гамбургерлар қироличанинг жон-у дили. Кейин эса ортиқча калорияни сарфлаш учун ёга, пилатес, югуриш ва кикбоксинг билан шуғулланади. Қора шоколадни яхши кўрадиган Рания, соғлом турмуш тарзига амал қилишга ҳаракат қилади. Чекиш, ичиш ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлаверади.

Овқатланиш борасида у юқорида таъкидланган тизим билан Ўрта Ер денгизи парҳезини умумлаштиришни афзал билади. Унинг таомномасидан сабзавот, гуруч, грилда пиширилган балиқ ва гўшт маҳсулотлари, шунингдек, ёнғоқ ва бодом ўрин олади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 191
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 133
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 309
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 162
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 353
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 245
  • Сўнгги янгиликлар
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 0
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 1
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 1
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 2
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 27
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 47
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 17
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 30
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 18
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 25
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 16
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 24
  • Бўлимлар