«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 13:34
ЎЗO‘Z

Кўз билан боғлиқ муаммоларга олиб келадиган 5 кутилмаган сабаб

19 ноя, 20:27 10 167 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кўз билан боғлиқ муаммоларга олиб келадиган 5 кутилмаган сабаб Фото: Freepik
Кўриш қобилиятининг ёмонлашиши, қизариш ва шиш пайдо бўлишининг сабаби телефондан кўп фойдаланишдан ташқари, бошқа сабаблар билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.

Қон томирларнинг шамоллаши
Ортиқча вазн, зарарли одатлар ва ирсий омиллар ҳам қон томир тизимига таъсир қилиб, кўриш қобилиятининг ёмонлашишига олиб келиши мумкин. Масалан, гипертония артерия ва томирларни шикастлаб, кўзда муаммолар келтириб чиқаради.

Инфекциялар
Инфекция сабаб кузатиладиган касалликлар ҳам кўзда муаммо кузатилишига олиб келиши мумкин. Герпес, паразит инфекциялар, захм (sifilis) сил ва ВИЧ инфекциялар шулар жумласидан. Ҳар бир инфексион касалликка хос симптом бошқасидан фарқ қилиши мумкин. Лекин аксарият ҳолларда бемор бир ёки иккала кўзнинг қизариши, қичиши, кўриш қобилиятининг сусайганидан шикоят қилади. Нима бўлган тақдирда ҳам, аломатлар кузатилганда шифокорга мурожаат қилиш керак.

Қандли диабет
Кўзда муаммо кузатилиши қандли диабетга хос кенг тарқалган аломатлардан саналади. Касалликнинг ривожланиш жараёнида кўз пардаси ва қон томирлари шикастланиши кузатилади. Шу сабаб ҳам доимий равишда офталмолог ва эндокринологга мурожаат қилиш керак.

Аутоиммун касалликлар
Псориатик артрит, ревматоид артрит, шегрен синдроми сингари касалликларда ҳам кўз билан боғлиқ муаммолар кузатилиши мумкин. Склероз ҳам, шунингдек, кўз касалликларига сабаб бўлиши мумкин. Беморлар ҳар сафар кўзини очиб-юмганда оғриқни ҳис қилишади.

Неврологик касалликлар
Одам организмидаги барча тизимлар бир-бири билан алоқадор бўлади. Шу сабаб ҳам бир қатор неврологик касалликлар кўзга салбий таъсир қилиши мумкин. Бунда дарҳол невролог шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Инсульт энг кўп тарқалган сабаблардан ҳисобланади. Унинг оқибати кўриш қобилиятининг ёмонлашишига олиб келиши ҳам эҳтимолдан йироқ эмас.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кўк чой ичганда танада қандай ўзгаришлар содир бўлади? 07 мая, 13:08 213
  • Ҳар куни макарон истеъмол қилинса организмда қандай ўзгаришлар рўй беради? 07 мая, 09:44 131
  • Хотирани кучайтирадиган ва мия фаолиятини яхшилайдиган маҳсулотлар 07 мая, 08:30 110
  • Озиш учун қанча югуриш керак? 06 мая, 21:40 135
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 248
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 149
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди 08 мая, 12:50 0
  • Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото) 08 мая, 12:22 0
  • Ҳиндистон аэропортида икки нафар ўзбекистонлик 5 кило олтин билан ушланди 08 мая, 12:00 0
  • БМТ Исроилни халқаро ҳуқуқнинг барча нормаларини бузганликда айблади 08 мая, 11:35 4
  • Си Цзиньпин Макронни омма олдида эътибордан четда қолдирди 08 мая, 11:16 58
  • Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди 08 мая, 10:58 39
  • Онколог татуировка ишқибозларини жиддий огоҳлантирди 08 мая, 10:35 19
  • Путин Россияда туғилишни кўпайтиришга буйруқ берди 08 мая, 10:16 79
  • Россиялик хакер учун 10 миллион доллар ваъда қилинди 08 мая, 09:53 106
  • “Челси”нинг энг ёмон ўйинчилари номи айтилди 08 мая, 09:30 52
  • Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида отишма содир бўлди 08 мая, 09:27 112
  • Ўзбекистонда Венгрия ва Европа компаниялари учун махсус иқтисодий зона ишга туширилади 08 мая, 08:57 24
  • Бўлимлар