«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 08:20
ЎЗO‘Z

Қорин соҳасида ёғ то′планишига сабаб бўладиган маҳсулотлар

09 ноя, 11:37 2 481 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қорин соҳасида ёғ то′планишига сабаб бўладиган маҳсулотлар Танадаги ортиқча ёғлар биринчи бўлиб қорин соҳасида тўпланади ва кетиши қийин бўлади. Уни бартараф қилишга эришиш учун спорт залда икки карра кўпроқ тер тўкишга, калория миқдорини қисқартиришга тўғри келади.

Шунга қарамай, озиш бўйича британиялик мутахассиснинг белдаги ортиқча ёғларнинг кетиши учун рациондан айрим маҳсулотларни чиқариб ташлашнинг ўзи кифоя эканига ишончи комил.

Британиялик журналист, шифокор ва овқатланиш бўйича китоб муаллифи Майкл Мосли қорин соҳасидаги ушбу муаммони бартараф қилиш учун нима қилиш кераклиги ҳақида маълумот берди.

«Ҳатто энг сарвқомат инсонлар ҳам қорин соҳасида йиғилган ёғдан азият чекиши мумкин, аксарият ҳолларда эса ушбу соҳадаги ёғ қатлами, соғлик учун энг зарарли бўлиши мумкин».

Гап ҳаёт учун муҳим бўлган аъзолар атрофидаги вицеляр ёғлар ҳақида кетяпти. Ичкарида, пресс мушаклари остида жойлашган ёғни стандарт усулларнинг ўзи билан бартараф қилиш мушкул. Хавфли томони бундай ёғлар яллиғланишни, қолаверса юрак-қон томир касалликлари билан боғлиқ касалликлар, атеросклероз, метаболизмнинг бузилиши, шунингдек, иккинчи даражали қандли диабетга сабаб бўлиши мумкин.

Тадқиқотларда бирида рационни кескин ўзгартириш орқали мақсадга эришиш мумкинлиги аниқланган. «Қориндаги ёғни йўқотиш учун энг аввало шакардан воз кечиш керак», — дейди Мосли.

Шунингдек, турли десерт ва таркибида тез сингадиган углеводлар ва шакар бўлган маҳсулотлардан тийилиш керак. Шу сабаб ҳам таркибида шакар 5 фоиздан кўп бўлган исталган таом ва ичимликни рациондан қисқартириш керак. Уларни ҳафтада икки мартадан кўп истеъмол қилмаслик керак. Шоколад, ширинлик, музқаймоқ, чипс ва газланган ичимликлардан ташқари тийилиш керак бўлган маҳсулотлар қаторига оқ гуруч, оқ нон, олий навли макарон, қолаверса, манго, банан ва узум ҳам киради.

Тез сингадиган углеводларни секин сингадигани билан алмаштириш керак. Шундай экан оқ гуруч ўрнига жигаррангини, киноа ёки гречкани ейиш айни муддао бўлади. Парҳез борасида эса Майкл Ўрта Ер денгизи рациони айни муддао эканини таъкидлайди. Ушбу таомномага ёғли балиқ, сабзавот, мевалар, ёнғоқ, ёрмалар, тухум, пишлоқ, йогурт ва зайтун ёғи киради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 121
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 292
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 146
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 332
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 225
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 289
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 2
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 80
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 50
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 79
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 37
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 63
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 64
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 97
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 88
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 85
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 218
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 42
  • Бўлимлар