«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 04:35
ЎЗO‘Z

Нималарни кир ювиш машинасига солмаган маъқул?

17 окт, 14:51 1 991 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нималарни кир ювиш машинасига солмаган маъқул? Фото: «Домашний очаг»
Сифати, тузилиши ўзгармаслиги, шунингдек, ранги чиқмаслиги учун ҳамма нарсани ҳам кир машинага солавериш ярамайди.

Ёстиқлар
Самолёт ва курсида ўтирганда бош қўйишга мўлжалланган ёстиқларнинг ёрлиғида бунга рухсат берилсагина кир ювиш машинасига солса бўлади. Акс ҳолда, янгисини харид қилишингизга тўғри келади.

Нима қилиш керак?
Энг аввало бу каби ёстиқлар ичида сунъий тўлдиргич бўлгани ва гипоаллерген экани ҳисобига бошқаларига нисбатан узоқ вақт давомида тоза туради. Доғ бўлса, мутахассислар уни артиб кўришни тавсия қилади. Қўлда ювиш мумкинлиги кўрсатилган белги бўлса, тоғора ёки ваннага солиб ювиш ҳамда гипоаллерген суюқлик қўшиш мумкин. Суви силқиганидан кейин ҳаво алмашадиган ерда қуритиш кифоя.

Жун матосидан бўлган исталган кийим
Бошқа кийимлар билан қўшиб ювилганда уларга ёпишиши, шунингдек, барабанга тиқилиб қолиши мумкинлиги сабаб ҳам жун матосидан тикилган кийимларни кир ювиш машинасига солганда эҳтиёт бўлиш лозим.

Нима қилиш керак?
Машинага солишдан аввал бир сидра устидаги ажралиб турган қатламни қўлингиз билан йиғиб олинг. Бу борада резинали қўлқоп яхши самара беради. Иш бермаса, паст ҳароратда қиздириб дазмол қилинг. Кейин эса ёрлиғидаги кўрсатма бўйича ювинг.

Кашта ва тўрли кийим-кечаклар
Машинкада ювиш бундай кийим ва нарсаларни расво қилиши мумкин. Барабан ёки фильтрга тиқилиб қолиши мумкинлиги сабаб эса, айниқса, елимланган элементли либосларни солмаслик керак. Тугма ва замок кийимнинг каштали қисмига илиниб қолиши, оқибатда эса яроқсиз ҳолга келиши мумкин.

Нима қилиш керак?
«Фақат кимёвий тозалаш» деб ёзилмаган бўлсагина, қўлда ювишингиз мумкин.

Катта кийим-кечаклар
Сиғиши қийин бўлган адёл ва кийимларни мажбурлаб машинага тиқишга ҳаракат қилманг. Барабан бемалол айланиши ва доғлар кетиши учун кир ювиш машинасининг ичидаги жой етарли бўлиши керак.

Нима қилиш керак?
Каттароқ ва кўпроқ килога мўлжалланган машина бўлса, бемалол. Энг яхшиси эса кимёвий тозалатиш ҳисобланади.

Чийдухоба, жун ва кашемирдан тикилган кийим-кечаклар
Бундай нарсалар кир машинада ювилганидан кейин аҳволи ёмонлашиб, «катишка»лар пайдо бўлади. Ҳатто тешик пайдо бўлиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Нима қилиш керак?
Кийимнинг маълум қисмини намлаб устига оқ мато қўйинг. Агар ранги чиқмаса ва ҳолати ёмонлашмаса, қўлда ювишингиз мумкин. Ранги чиқадиган бўлса, кимёвий тозалатишдан бошқа илож йўқ.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 35
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 126
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 301
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 151
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 341
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 230
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 64
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 73
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 126
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 35
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 56
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 131
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 194
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 120
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 28
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 36
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 105
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 151
  • Бўлимлар