«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 09 2024, 06:38
ЎЗO‘Z

Ишлатилган буюмлардан қайсиларини сотиб олиш тавсия қилинмайди?

12 окт, 17:50 1 807 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ишлатилган буюмлардан қайсиларини сотиб олиш тавсия қилинмайди? Фото: «Домашний очаг»
Кўриниши янгидек бўлгани билан, буюмларнинг ишлатилгани саломатликка жиддий зарар етказиши мумкин.

Юмшоқ мебель
Ўриндиқлар, суянчиқли юмшоқ курсилар шунчаки мато ва чарм остидаги бироз паролон ва пружина демакдир. Профессионал парогенаторсиз юмшоқ мебелнинг ички қатламини тозалаш имконсиз. Бу эса сиз харид қилган буюмда бактерия ва каналар тўпланиши мумкинлигини билдиради. Шу сабаб ҳам ишлатилган мебелни олаётганда эгасининг уйи қандай вазиятда эканига ишончингиз комил бўлсин. Ё бўлмаса, уйга олиб киришдан аввал янги мебелни яхшилаб кимёвий тозалатиш тавсия қилинади.

Шлем (бош кийими)
Велосипед ва мотоцикл ҳайдаганда тақиш учун мўлжалланган шлемларнинг устига бир бахтсиз ҳодисадан кейин зарар етмаган бўлса ҳам, аввалгидек мустаҳкам бўлмай қолади ва сизни ҳимоя қила олмайди. Қолаверса, ичидаги юмшоқ астарда эски эгасидан ажралган тернинг излари қолган бўлади. Бу эса унинг бактерия ва ўлик тери ҳужайралари манбаи эканини билдиради.

Машина ўриндиғи
Автоҳалокат бўлмаган тақдирда ҳам, эски эгаси сотиб олганидан буён автодаги ўриндиқнинг хавфсизлик стандартлари ўзгарган бўлиши мумкин. Унутманг, уларнинг аксарияти 5 йилдан кўп бўлмаган муддатда хизмат қилишга мўлжалланган. Шунда ҳам харид қилмоқчи бўлсангиз, хавфсизлик стандартларини кўздан кечирганингизга амин бўлинг.

Ёстиқлар
Синтетик бўладими ёки парёстиқ, ундаги зарарланишни кетказа олмайсиз. Ҳатто кимёвий тозалаш марказларида ҳам бир йил давомида тўпланган тери, сўлак, 17 хил замбуруғ ва тери қолдиқларини бартараф қилиб бера олишмайди. Агар гап декоратив ёстиқча ҳақида кетаётган бўлса, жилдини ечиб, кимёвий тозалашга беринг. Қолган вазиятларнинг барчасида тутилган ёстиқ харид қила кўрманг.

Косметика
Косметик воситаларни кимдандир сотиб олганда бошқалар қўл билан тегинган ёки тегинмаганига амин бўлиш мушкул. Бошқа одамнинг терисида герпес ёки бошқа инфекция бор ёки йўқлиги эса сизга қоронғи бўлади. Шунингдек, яроқлилик муддати тугаган косметик воситалар аллергия ёки конюктивитни келтириб чиқариши мумкин.

Гиламча
Ишлатилган гиламча замбуруғ ва ҳашаротларнинг кони бўлиши мумкин. Хонадонингизга қўйгандан кейин уларнинг кўпайиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Сотувчи моғор ҳидини гиламчалар учун мўлжалланган шампунь билан яширган бўлиши мумкин, аммо бир неча кундан кейин у ўзини намоён қилмай қолмайди.

Грил
Барбекю пиширишга мўлжалланган грилнинг ҳамиша янгисини сотиб олиш керак. Гап шундаки, вақт ўтиши билан унинг панжараларида сарғиш қоплам ҳосил бўла бошлайди. Ҳар гал фойдаланилганда у овқатга кириб организмга зарар етказади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Электр энергиясини энг кўп сарфлайдиган маиший техникалар 08 мая, 23:43 124
  • Парҳезшунос творог истеъмоли борасида огоҳлантирди 08 мая, 20:46 75
  • Кўк чой ичганда танада қандай ўзгаришлар содир бўлади? 07 мая, 13:08 246
  • Ҳар куни макарон истеъмол қилинса организмда қандай ўзгаришлар рўй беради? 07 мая, 09:44 148
  • Хотирани кучайтирадиган ва мия фаолиятини яхшилайдиган маҳсулотлар 07 мая, 08:30 119
  • Озиш учун қанча югуриш керак? 06 мая, 21:40 149
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди 09 мая, 00:52 47
  • Шавкат Мирзиёев Олий Евросиё иқтисодий кенгаши мажлисида нутқ сўзлади 09 мая, 00:09 45
  • Электр энергиясини энг кўп сарфлайдиган маиший техникалар 08 мая, 23:43 124
  • Суперлигада апрель ойининг энг яхшиси бўлишга номзодлар 08 мая, 23:22 76
  • Ўзбекистон муфтийсига янги ўринбосар тайинланди 08 мая, 23:20 121
  • Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди 08 мая, 23:07 130
  • Ҳиндистонда фуқароларни Украинадаги урушга жалб қилишга уринган тўрт киши ҳибсга олинди 08 мая, 22:57 66
  • ЎФА раҳбарияти Германия ёшлар футболи мураббийи билан учрашди 08 мая, 22:53 33
  • Богдан Гусков: "Биринчи спаррингдаёқ Стрикленднинг жигарига зарба бердим" 08 мая, 22:35 125
  • Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди 08 мая, 22:09 215
  • Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди 08 мая, 21:52 69
  • Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият" 08 мая, 21:37 73
  • Бўлимлар