«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 21:12
ЎЗO‘Z

Энергия талаб қиладиган ва кучсизланишга сабаб бўладиган 8 одат

12 окт, 17:21 1 718 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Энергия талаб қиладиган ва кучсизланишга сабаб бўладиган 8 одат Фото: «Домашний очаг»
Кундалик ҳаётимиздаги қайси одатлар ҳолсизланиш ва кайфият ёмонлашишига ҳисса қўшиши ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Янгилик ва шоуларни томоша қилиш
Гап эмоционал зўриқтирадиган контент ҳақида кетяпти. Инсонда қайғуриш механизми мавжуд бўлади — бу бошқаларни яхшироқ тушуниш ва тил топишишга ёрдам беради. Аммо шу билан бирга, телевизор томоша қилганда ёки янгилик ўқиганда айнан шу механизм чарчатиши мумкин. Энергия қайғудошликда сарфланади ва бу нафақат ёмон, балки яхши янгиликларга ҳам тааллуқли бўлади. Бу сизга бегона бўлмаса, қотиллик, ўғрилик ва шунга ўхшаш бошқа воқеаларни томоша қилмаслик, ўқимасликка ҳаракат қилинг. Бунинг ўрнига сайр қилинг ва медитация билан шуғулланинг.

Овқатланиш оралиғидаги ҳаддан ортиқ катта танаффус
Организмнинг меъёрий вазифаси учун оқсил, ёғ ва углеводлар керак бўлади. Аммо ақлий меҳнат билан банд бўлганларнинг миясига углевод, айниқса, муҳим. Ҳар сафар қарор қабул қилгандан кейин организм жигарда захира жамлайди. Аммо у ҳам 5 соатдан кўпга етмайди. Шундан кейин организм овқат талаб қила бошлайди. Инсулин миқдори ошади ва шакар миқдори камаяди. Бу эса жисмоний озиб кетишга олиб келади. Нотўғри овқатланиш сабаб келиб чиқадиган чарчоқ ҳиссидан қочиш учун тамадди орасида 5 соат, яхшиси, 3-4 соат фарқ бўлишига эътибор қаратинг.

Бетартиб стол устида ишлаш
Устида нарса қалашиб ётган столда ишлаш стрессга ҳамда кўп чалғишга сабаб бўлади. Оддий ишларни бажариш ва диққатни жамлаш учун одатдагидан кўпроқ вақт ҳамда куч сарфланади. Шу сабаб ҳам мутахассислар кунни иш столини тартибга келтиришдан бошлашни тавсия қилади. Тинчлантирувчи мусиқа остида йиғиштиришга кун давомида 10-15 дақиқа вақт сарфланг. Бу кун давомида яхши кайфиятда юришингизга ёрдам беради. Шунда иш ҳам осон ва самарали бўлади.

Ҳаддан ортиқ режалар тузиш
Режалаштириш ҳаётни осонлаштиради. Аммо кунингиз вазифаларга бой бўлса, бу сизни ҳозир эмас, келажак билан яшашга мажбур қилади. Иш кунингиз максимал даражада режалаштирилган, дам олиш кунларингиз ҳам қўшимча ишларга тўла бўлса, бу самарадорликка салбий таъсир қилади. График қанчалик банд бўлса, диққат қилиш шунчалик кам бўлади ёки аксинча — вазифани бажаришга қанча вақт кўп кетса, график шунчалик банд бўлади. Дарҳол ҳал қилиниши керак бўлган нарсаларни режалаштиринг. Аммо севимли машғулот ва дам олишингизга ҳам вақт қолдиришни унутманг.

Барча қўнғироқларга жавоб бериш
Телефонда гаплашиш ҳам одамни ҳолдан тойдириши мумкин. Гап шундаки, асаб тизими ҳаракатлари, мимикаларини кўрмаган ҳолда суҳбатдошдан қабул қилаётган информацияни қайта ишлаш учун қўшимча ишлашига тўғри келади. Диққатни жамлаш учун 20 дақиқага яқин вақт керак бўлиши мумкин. Шу сабаб ҳам гўшакни кўтаришдан аввал тўхташ учун тўғри вақтми ёки йўқ, ўйлаб кўринг. Яқинларингиз, ҳамкасб ва дўстларингиздан телефон қилишдан аввал гаплаша оласизми ёки йўқлигини сўраб, хабар ёзиб юборишларини илтимос қилинг. Иш билан боғлиқ қўнғироқлар учун эса ишнинг боши ёки охирида махсус танаффус олинг.

Нотўғри вақтда тўхташ
Фавқулодда вазифа сизни чалғитиб, ишингиз тугалланмай қоладиган бўлса, диққатингиз чалғиб, энергиянгиз камая бошлайди. Мия эса бажарилмаган ишни ўйлаб, икки карра ишлай бошлайди. Диққат қанча кўп чалғиса, миянинг шунча кўп куч сарфлаб ишлашига тўғри келади. Бу муаммога ечим топиш учун телефон ва компьютерга келадиган барча хабарларни ўчириб қўйинг. Бошқа бир усул эса бир вазифани битириб бўлгандан кейин иккинчисига қўл уриш ҳисобланади.

Майда вазифаларни жамлаш
Кимёвий тозалашга ёзилиш, лампочка ўрнатиш, уйдаги жониворни ҳайвонлар шифокорига олиб бориш — бу ишларнинг ҳар бири 5 дақиқадан кўпроқ вақт олмайди, лекин ҳафталаб ортга сурилса, одамнинг кучини олиб қўяди. Бажарилмаган ишлар ҳақида ўйлаш уят ҳиссини туйишга сабаб бўлади. Одатда бундай ишларни дарҳол бажариш керак. Аммо бунинг иложи бўлмаса, қуйидаги тавсия сиз учун. Биринчидан, ўша ишни хаёлингиздан ўткизаверманг. Рўйхат тузиб, кўзга кўринадиган жойга илиб қўйинг. Ҳафта давомида шу ишларни бажариш учун ярим соатлик танаффус қилинг. Бу уят ҳиссини йўқотиб, дофамин — рағбат гормонининг кўпайишига сабаб бўлади.

Қоронғида ухламаслик
Лампанинг кечаси ёниқ қолиши ёки ёруғ бўлиши ухлашга ёрдам берадиган гормон — мелатониннинг ажралмаслигига сабаб бўлади. Бу уйқу ва тетиклашиш циклини бузиб, уйқусизлик, ёмон уйқу ва чарчашга олиб келади. Шу сабаб ҳам уйқудан аввал ҳатто телефондан ҳам фойдаланмаслик тавсия қилинади. Ёруғ бўлса, кўзлар учун мўлжалланган ниқоб тақиб ухланг.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 101
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 109
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 281
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 190
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 252
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 399
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 0
  • 17 ёшли ҳиндистонлик Доммаражу жаҳон шахмат тожи учун курашади 27 апр, 20:29 0
  • Қозоғистон “Толибон” учун рақамли бошқарувни йўлга қўйиш ва афғон мактабларини интернетга улашга тайёр 27 апр, 20:00 1
  • Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда” 27 апр, 19:36 10
  • Санкт-Петербургда 24 ёшли ўзбекистонлик йигит ўғирлаб кетилди 27 апр, 18:37 97
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 57
  • Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди" 27 апр, 17:52 101
  • Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз" 27 апр, 17:30 55
  • Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман" 27 апр, 17:22 43
  • Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди" 27 апр, 17:19 137
  • Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистон Осиёда бизга энг яқин ва энг қийин рақиблардан бири эканлигини амалда кўрсатди" 27 апр, 17:11 70
  • Евроиттифоқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 6 миллион евро ажратди 27 апр, 16:27 22
  • Бўлимлар