«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 08:43
ЎЗO‘Z

Олимлар шеллакнинг саломатлик учун зарарли эканлигини аниқлади

11 окт, 16:16 1 750 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олимлар шеллакнинг саломатлик учун зарарли эканлигини аниқлади Фото: Marie Claire
Шеллак қилдиришни яхши кўрадиган аёл ва қизлар қопламани қуритиш давомидаги ультрабинафша нурлари турли касалликларга олиб келиши мумкинлигини ёдда тутиши зарур.

Шеллак нима ўзи?
Шеллак — узоқ вақт давомида тирноқлари мукаммал қопланиб туришини истовчилар учун энг яхши лак муқобили ҳисобланади. Тирноқларни қоплаш жараёнида лак ва гелдан фойдаланилади. Шеллак тирноқларда 3 ҳафта давомида ўзгаришсиз туриши мумкин. Асосан, салонларда амалга ошириладиган жараёнда дастлаб тирноқ пластинкалари тозалаб олинади, кейин ёғсизлантирилиб, базавий қоплама суртилади. Ундан сўнг рангли лакдан фойдаланилади.

Шеллакнинг оддий лакдан фарқи — ҳар бир суртилган қават бир неча дақиқа давомида ультрабинафша лампа нурлари билан қуритилади. Қуритилгани ҳисобига шеллак жараён тугагунича қотиб бўлади. Одатда шеллак билан қоплашга 15 дақиқага яқин вақт кетади. Уни ўчириш учун эса мутахассисга мурожаат қилган яхши. Ацетонни ўзи билан ўчириб бўлмайди. Тирноқларни ацетон шимдирилган пахтали дискларга, кейин фольга қоғози билан 10 дақиқага ўраб қўйилса, иш бериши мумкин. Аммо бунда тирноқларнинг қуритиб юбориш эҳтимоли катта. Салонларда эса махсус, тирноқларга шикаст етказилмайдиган усуллардан фойдаланишга ҳаракат қилинади. Ҳиди ва таркибида толуола, дибутилфталан, формалдегид йўқлиги ҳисобига шеллек гипоаллерген қоплама ҳисобланади.

Нимаси хавфли?
Шеллак тирноқ пластинкасига салбий таъсир қилиши, қолаверса, шикастлаши ҳам мумкин. Тирноқлар ўзига келиб олиши учун эса 2 ой давомида шеллакциз юриш кифоя. Бошқа хавфи эса қуритиш жараёнида ишлатиладиган ультрабинафша нурлар билан боғлиқ. Айрим олимлар ультрабинафша нурли лампаларнинг саломатлик учун зарарли эканини таъкидлайди. Бундай қарорга Американинг тери саратони билан боғлиқ муаммоларни ўрганувчи ташкилот мутахассислари келган. Тадқиқотларда салондаги анжомлар кансероген таъсир кўрсатиши мумкинлигини аниқлаган

Қандай ҳимояланиш мумкин?
Шеллак қилдириш орасида вақт бўлсин, 1,5-2 ой энг яхши муддат. Бу вақтда парваришлайдиган қопламалардан фойдаланилса, янада яхши. Лампанинг зараридан максимал даражада ҳимояланиш учун мутахассислар шеллакдан аввал SPF крем қўллашни тавсия қилади. Тирноқ учун восита ва маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган CND’нинг расмий мурожаатида шеллак ҳақида шундай дейилади:

«Мижозлар ва профессионал салон ходимлари CND маҳсулотларини 30 йилдан кўпроқ вақтдан буён муваффақиятли ишлатиб келмоқда. CND’га қарашли бўлган тирноқлар учун узоқ турадиган шеллак қопламаси 2010 йилда чиқарилган бўлиб, гел-лаклар категориясида биринчи ҳисобланади ва ўзига хос хусусиятлари билан фарқ қилади».

Компаниянинг маълумотига кўра, гел лак учун ультрабинафша нурли лампалардан фойдаланилганида нурланиш соғлиққа хавф соладиган даражада бўлмайди. Нурланишдан хавотирда бўлганларга эса тери саратонига қарши курашиш фонди ультрабинафша нурларига қўлларни қўйиб қуритишдан 20 дақиқа аввал қуёш нурларидан ҳимоя қилувчи SPF-крем суртишни тавсия қилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 121
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 292
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 146
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 332
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 225
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 289
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 2
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 80
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 50
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 79
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 37
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 63
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 64
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 97
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 88
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 85
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 218
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 42
  • Бўлимлар