«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 04:32
ЎЗO‘Z

Обид Асомовнинг рафиқаси турмуш ўртоғининг иккинчи аёли бўлгани ҳақида гапирди

23 сен, 19:23 5 293 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Обид Асомовнинг рафиқаси турмуш ўртоғининг иккинчи аёли бўлгани ҳақида гапирди Марҳум сўз устаси Обид Асомовнинг рафиқаси Дилфуза Асомова Chotki TV YouTube каналига берган интервьюсида турмуш ўртоғининг иккинчи аёлидан бўлган ўғил фарзанди ҳақида гапирди.

«Обид акам келин туширишни орзу қилардилар. Яширмайман, иккинчи оилалари бўлган, ўғил фарзандлари бўлган. У ўғил шу ерда катта бўлган, Худога шукур. Шу ўғилни уйлантирмоқчи бўлганлар. Бўлажак келин яхши, инсофли, диёнатли, иймонли, эътиқодли, ўзига ўхшаган жайдари бўлсин, дердилар.

Лекин, Дилфуза, ҳеч нарса олмаймиз, мен қизларга қилавериб чарчадим. Келиндан битта нарса олмайман, битта жон оламан, мол олмайман. Молнинг кераги йўқ, ўғлимнинг пешонасига берсин, ўзи меҳнат қилиб қадрига етади. Агар ҳамма нарсани тўла-тўкис қилиб берсам, унда қадрига етмайди, дердилар.

Фарзандларимизнинг ҳаммасини олий маълумотли қилганлар. Катта қизим шарқшунослик институтида, иккинчи қизим фармацевтикада ўқиди, учинчи қизим тўқимачиликда дадасига ўхшаб дизайнер бўлмоқчи бўлди
», — дейди Дилфуза Асомова.

Обид Асомовнинг оиласи
Фото: Instagram / @asomov_obid

Шунингдек, Дилфуза Асомова турмуш ўртоғининг вафотидан сўнг ўғли Одилхонни уйлантириб, унинг васиятини адо этгани ҳақида гапирди:
«Обид акам топган пулларини шу бугун учун ишлатар эдилар. Ҳеч қачон йиғиб қўйган инсон эмасдилар. Боқувчилари, етимлари кўп бўлган. Лекин, тўғрисини айтаман, машинамни сотиб, ўғилларини уйлантириб қўйдим. Боланинг бошини иккита қилиб, отасининг васиятини адо этдим».

Маълумот учун, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов 2018 йилда юрак хуружидан вафот этган. Марҳум сўз устаси 2021 йилнинг августида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 119
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 288
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 146
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 331
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 224
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 287
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 20
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 13
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 25
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 24
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 52
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 35
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 32
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 141
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 28
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 117
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 81
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 73
  • Бўлимлар