«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 18:21
ЎЗO‘Z

«Шифокорлар тузалмайсан, дейишганди» - «Тоҳир ва Зуҳра» фильми юлдузи Паризода

22 сен, 14:55 4 226 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Шифокорлар тузалмайсан, дейишганди» - «Тоҳир ва Зуҳра» фильми юлдузи Паризода «Тоҳир ва Зуҳра» фильмининг янги талқинидаги Зуҳра образи орқали танилган актриса Паризода Бўрихўжаева «Севимли» телеканалининг «Ўзим» лойиҳасида бир неча йил аввал оғир касалликка чалингани, шифокорларнинг қўрқинчли ташхисига қарамай соғайиб кетгани ҳақида гапирди.

- "Қийинчиликлар ҳаммада бўлади. Тахминан 25 ёшларимда, шу турмушга чиққанимдан бир неча йилдан сўнг соғлиғим билан муаммолар бўлган. Бу синов ҳаётимни жуда қаттиқ ўзгартирган. Ўша вақтда докторлар «Йўқ сиз тузалиб кетмайсиз, бу нарса тузалмайдиган касал», дейишганди. Бу муаммо нафақат мен учун, балки тепадан бутун оилам учун берилган. Касаллик туфайли ким қанақалигини, менга қанақа муносабатдалигини билдим. Ўша пайтда турмуш ўртоғим ва яқинларим мени қандай эъзозлашини кўрдим.

Отамнинг бир гаплари бор: «Синов ҳам одамнинг кучига қараб берилади». Кучли одамга кучли синов берилади. Заифроқ инсонга енгилроғи берилади. Мен табиатан қўрқоқ одамман, баландлик ва тезликдан қўрқаман. Лекин ўша пайтда ичимдан «ҳали тузалиб кетаман, ҳаммаси яхши бўлади», деган катта куч топганман. Синовдан турмуш ўртоғим билан бирга ўтганмиз. У кунларни эсласам, кўзимга ёш келади. Шу ўринда фурсатдан фойдаланиб, яқинларимга миннатдорчилик билдирмоқчиман", - дейди Паризода Бўрихўжаева.

Фото: Instagram / @parizod_burikhodjaeva




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 159
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 127
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 305
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 155
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 344
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 236
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 129
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 181
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 38
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 144
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 100
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 88
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 103
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 193
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 52
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 50
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 82
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 241
  • Бўлимлар