«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 21:07
ЎЗO‘Z

Гастрит орттириб олмаслик учун воз кечиш керак бўлган 7 маҳсулот

22 сен, 08:30 2 222 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Гастрит орттириб олмаслик учун воз кечиш керак бўлган 7 маҳсулот Фото: «Woman’с Day.ru»
Ошқозон билан боғлиқ муаммоларни юзага келишини олдини олиш учун қандай маҳсулотларни рациондан чиқариб ташлаш кераклиги ҳақида гастроэнтеролог шифокор Александра Мизникова маълумот беради.

Газланган ичимликлар
Газланган ичимликлар, айниқса ширинлари организмни қаттиқ зўриқтиради ва шиллиқ қаватни қўзғатувчи катта омил ҳисобланади. Ушбу маҳсулотларнинг истеъмолидан кейин ошқозон ости безидан ферментлар ишлаб чиқарилиши жадаллашади. Ошқозон ости безининг фаолияти эса ўз навбатида ўт пуфаги билан алоқадор бўлади. Шунинг ҳисобига организмда исталган яллиғланиш кузатилиши мумкин бўлади. Газланган ичимликлар таркибидаги карбонат ангидрид ошқозонга салбий таъсир қилиб, тузли кислота ажралишини рағбатлантиради. Бу эса табиийки ошқозоннинг деворларида акс этмай қолмайди.

Ёғли таом
Қовурилган картошка, товуқ ёки гўшт ва шунга ўхшаш ёғли таомларнинг ҳаддан ортиқ истеъмол қилиш жиғилдон қайнашига, оғирлик ҳиссининг пайдо бўлиши ва ошқозон соҳасида оғриқ пайдо бўлишига олиб келади. Бундай егуликлар тановул қилганда организмга қайта ишлаш учун ферментлар етишмайди, ҳазм жараёнини сусаяди. Бундай вақтда организмга ҳазм борасида кўмаклашиш учун жигар доимгидан анча жадал ишлайди. Оқибатда киши оғирлик ҳамда кўнгил айнишини ҳис қилади.

Дудланган, аччиқ ва нордон маҳсулотлар
Дудланган маҳсулотларнинг барчаси катта миқдорда истеъмол қилинганда ошқозон ва ўт пуфаги учун зарарли ҳисобланади. Шунингдек, бундай маҳсулотлардан тийилмаслик тош пайдо бўлишига ҳам олиб келиши мумкин. Аччиқ, нордон таом ва маҳсулотларнинг истеъмоли гастритни келтириб чиқиши мумкин. Гап шундаки, тайёрланишда фойдаланилган аччиқ зираворлар ошқозоннинг шиллиқ қаватини қўзғатиб, турли яллиғланишлар пайдо бўлишига ҳисса қўшади. Маринадланган маҳсулотларнинг тановули борасида меъёрни билмаслик ҳам саломатлик учун хавфли. Тузланган маҳсулотларни кам-камдан ейиш тақиқланмаган. Масалан, тузланган карамни ҳафтада бир марта меъёрида истеъмол қилиш зарар келтирмайди.

Сут
Айнан қайта ишланмаган табиий сут маҳсулоти ичаклар билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради. Бу эса гастрит пайдо бўлишига олиб келади. Ёш ўтиши билан бундай сутни ҳазм қилишда иштирок этадиган ферментлар миқдори камаяди. Ичакларнинг зўриқиши ўт пуфакда яллиғланиш пайдо бўлишига олиб келади. Гап шундаки, ичаклар овқатни ҳазм қилишни уддасидан чиқа олмаганда, ўт пуфаги, ошқозон ости бези ва ошқозон зўриқиб ишлай бошлайди ҳамда ҳазм учун ферментларни жадал равишда ажратади. Бу эса ўз навбатида яллиғланишга олиб келади.

Омепразол
Ошқозон-ичак тракти сурункали касалликларидан азият чекадиган беморлар таркибида омепразол бўлган дори воситаларини доимий равишда қабул қилиш керак деб ҳисоблайди. Аммо дори воситаларини назоратсиз қабул қилиниши сурункали гастритга олиб келиши мумкин. Аммо бу гастритга хос кислота ошишига эмас, аксинча, ошқозонда кислота камайиши ва атрофик ўзгаришлар туфайли яллиғланиш кузатилади. Атрофик ўзгаришлар эса тикланиш учун узоқ вақт ва даволашни талаб қилади. Атрофия ҳаётий фаолиятда иштирок этмайдиган, ўзи бор, аммо ишламайдиган ҳужайралар саналади.

Фастфуд
Тайёрланишида катта миқдорда туз ишлатиладиган фастфудлар ошқозонга оғирлик қилади. Таркибида углевод бисёр бўлган мазкур егуликларни тайёрлаш жараёнида ҳаддан ортиқ равишда ёғ қўшилади. Картошка, наггетс ва шу каби бошқа маҳсулотлар қовуриладиган ёғса эса саломатлик учун зарарли ҳисобланган кансерогенлар сероб бўлади.

Спиртли ичимликлар
Этил спирти ошқозонга тушганда ошқозон шираси секрециясини жадаллаштиради. Соғлом кишилар билан ҳаммаси жойида эканига қарамай, ошқозон-ичак тизими касал беморлар учун зарарли ҳисобланади. Ортиқча кислота ошқозон деворларини зўриқтиради. Шу сабаб ҳам саломатлиги ҳақида қайғурадиган ва узоқ умр кечиришни истайдиганларга спиртли ичимликлардан воз кечиш тавсия қилинади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 125
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 301
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 151
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 335
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 228
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 293
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 0
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 0
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 7
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 12
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 5
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 105
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 86
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 184
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 143
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 57
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 80
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 56
  • Бўлимлар