«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 00:48
ЎЗO‘Z

Ҳошим Арслоновнинг ўғли Жамшид Арслонов дадасига туҳмат қилганлар ҳақида гапирди (видео)

17 сен, 11:00 4 772 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳошим Арслоновнинг ўғли Жамшид Арслонов дадасига туҳмат қилганлар ҳақида гапирди (видео) Фото: «Дарё»
«Сардор» сериалидаги курсант Ботир Розиқов роли билан машҳурликка эришган актёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳошим Арслоновнинг тўнғич фарзанди Жамшид Арслонов «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

Жамшид Арслонов дадаси Ҳошим Арслонов вафотидан сўнг тарқалган баъзи бир туҳмат ва уйдирма гапларга ойдинлик киритди.

- "Дадам, Аллоҳ раҳматига олган бўлсин, 63 ёшларида дунёдан ўтдилар. Телевидение, дубляж ёки театрга кўпинча пиёда борардилар. «Ўзимиз машинада олиб борайлик», десак ҳам кўнмасдан, пиёда кетардилар. Кейин билсак, пиёда юриб билган такбирлари, зикр ва дуоларини айтиб кетарканлар. Сўнгги бош ролни ижро этган фильмлари — «101-рейс» фильми бўлган. Ўша фильмда ҳам суратга олиш ишларидан кейинги съёмкаларни якунлаб, тўғри аэропортга — Умра сафарига кетдилар.

Дадам ҳақида билиб-билмай фикр билдирган одамлардан жуда ҳам нафратланаман. Дадам ўтгандан сўнг «Ҳошим Арслонов Умрага бориб, амалларини адо эта олмабди», деган гаплар қулоғимга чалинди. Аллоҳ гувоҳ, Расулуллоҳнинг равзаларига икки марта кириб чиқдилар. Умра амалларининг барчасини бажарганлар.

Аллоҳга шукр қиламан, шунчалик азиз қилиб, саждага бошларини теккизиб, Умрадан сўнг бир кун ҳам гуноҳ қилмасдан, азиз қилиб олиб кетганига шукр.

Одамлар жанозага келиб, «Бир йилдан кейин сизларнинг аҳволингизни кўраман», деб кетганлар ҳам бўлибди. Бировга ёмонлигимиз йўқ, душманлигимиз йўқ, эшигимиз ҳаммага очиқ, ҳеч кимни орқасидан ёмонлик қилмаганмиз. Одамзод ҳар хил экан, ҳаммани рози қилиш қийин экан.

Дадамнинг бировга ғайирлик қилганларини кўрмаганман. «Мен Ҳошим Арслоновман, эл таниган актёрман», дея манманлик қилганларини кўрмаганман. Кимгадир ҳасад билан қараганларини билмайман, лекин шундай инсоннинг ортидан гапиришганига ҳайрон қоламан. Аллоҳ ҳамманинг ўзига инсоф берсин
", - дейди Ҳошим Арслоновнинг фарзанди, актёр Жамшид Арслонов.

Маълумот учун, Жамшид Арслонов 1978 йил 13 май куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. «Занжир», «Сардор», «Чемпионлик орзуси» сериаллари ҳамда «Отамдан қолган далалар» фильмида бош ва турли даражадаги ролларни ижро этган. Жамшид Арслонов «Сардор» сериалида курсант Ботир Розиқов роли билан машҳурликка эришган. «Сардор» сериали 1999—2000 йилларда суратга олинган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тиниқ юз териси ва соғлом ичаклар гарови бўлган егуликлар 17 мая, 07:55 226
  • Қон босимини туширувчи калийга бой маҳсулот — майизнинг фойдали хусусиятлари 13 мая, 13:51 270
  • Доимий равишда кондиционер ёқилган хонада ўтириш қандай салбий оқибатларга олиб келади? 11 мая, 13:05 184
  • Тишларни қачон ювган маъқул: нонуштадан аввалми ёки кейин? 11 мая, 06:00 395
  • Қариш жараёнини тезлаштириб юборадиган 5 та маҳсулот 09 мая, 22:30 438
  • Электр энергиясини энг кўп сарфлайдиган маиший техникалар 08 мая, 23:43 664
  • Сўнгги янгиликлар
  • Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди 19 мая, 23:45 4
  • Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди? 19 мая, 23:20 2
  • Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик" 19 мая, 23:01 28
  • Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади" 19 мая, 22:45 32
  • Пара дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-присини 5 та медаль билан якунлашди 19 мая, 22:40 16
  • Собиқ разведкачи: F-16 қирувчилари Украина учун лаънатга айланади 19 мая, 22:30 246
  • АПЛ. “Манчестер Сити” кетма-кет 4 марта Англия чемпионлигини қўлга киритди 19 мая, 22:08 72
  • Эрдўғон 1997 йилги тўнтаришда айбланган генералларни афв этди 19 мая, 21:45 83
  • Суперлига. “Навбаҳор” “Нефтчи”ни мағлуб этди, “ОКМК” эса “Сўғдиёна”дан устун келди 19 мая, 21:22 80
  • Минимал экспорт нархлари эътирозларга сабаб бўлмоқда 19 мая, 21:04 106
  • Хитой нега Россияни қўлламоқчи эмас? Таҳлилчилар – Путиннинг Пекинга ташрифи ҳақида 19 мая, 20:23 269
  • Усик ва Фьюри натижалар эълон қилинишидан олдин нималар ҳақида суҳбатлашган эди? 19 мая, 19:57 150
  • Бўлимлар