«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 02:59
ЎЗO‘Z

Ҳомиладорликда ортиқча истеъмол қилинган шакар болага қандай таъсир кўрсатади?

15 сен, 19:23 1 904 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳомиладорликда ортиқча истеъмол қилинган шакар болага қандай таъсир кўрсатади? Фото: Getty Images
Америкалик олимлар олиб борган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ҳомиладор аёл кўп шакар истеъмол қилса, боланинг когнитив қобилиятига салбий таъсир қилади. Бу, айниқса, хотира ва ўрганишда акс этади. Когнитив қобилият инсоннинг билим салоҳияти бўлиб, хотира, диққат, сезиш, тасаввур қилиш, фикрлаш, нутқ, кўриш каби жараёнлардан иборат. Булар инсонга маълумотларни қабул қилиш, тўплаш, сақлаш, таҳлил қилиш, ўрганиш имконини беради.

Ҳомиладорларнинг шакар, айниқса, таркибида шакар кўп бўлган турли ичимликларни ичиши олимларни ташвишлантирмоқда. Глюкоза мия учун асосий энергия манбаи бўлишига қарамай, унинг ортиқча миқдори мия фаолиятига салбий таъсир кўрсатади.

Хўш, ҳомиладорлик ва болаликда бу қандай намоён бўлади? Ушбу тадқиқотнинг мақсади ҳомиладорларнинг шакар истеъмол қилиши ва болаларнинг когнитив функцияси орасидаги боғлиқликни ўрганиш эди. Тадқиқотчилар 1000 дан ортиқ ҳомиладорларнинг рационини ўрганиб чиқди ва 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларнинг ақлий қобилиятини «Кауфман тести» деб номланган махсус синовлардан ўтказди. Тадқиқотлар натижаларига кўра, олимлар қуйидаги хулосаларга келди:

Бўлажак онанинг шакар ва таркибида кўп шакар бўлган газланган ичимликлар истеъмол қилиши оқибатида оғзаки хотира яхши ривожланмагани, ҳаракатчанликнинг камлиги, атрофни визуал идрок қилиш ва эслаб қолиш ёмонлашгани, юз ифодаси, ишора, интонация билан бажариладиган кўникмаларнинг ва нутқда луғат бойлигининг чеклангани ҳатто 7 яшар болаларда ҳам кузатилиши аниқланди.

Аксинча, мева ва сабзавот истеъмол қилганларнинг махсус тест синовлари бўйича натижалари юқори даражали билим, сўз бойлигининг кўплиги ва оғзаки хотиранинг яхшилигини кўрсатди. Тадқиқотчилар бу мева истеъмол қилиш, меваларда нафақат фруктоза, балки кўплаб бошқа модда ва антиоксидантлар борлиги билан боғлайди.

Шифокор Хуршид Аъзамхўжаев тавсиялари асосида тайёрланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 26
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 126
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 301
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 151
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 341
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 229
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 51
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 53
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 100
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 26
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 43
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 121
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 170
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 111
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 25
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 33
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 101
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 140
  • Бўлимлар