«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 16:35
ЎЗO‘Z

Тишларни қандай парвариш қилиш керак?

03 авг, 19:33 4 748 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тишларни қандай парвариш қилиш керак?
Оппоқ, текис ва соғлом тишлар доимо гўзаллик намунаси бўлиб келган.
Стоматолог Саидолимхўжа Саидрасулов тишни парвариш қилиш билан боғлиқ тавсиялари билан бўлишди.

Фото: Google Images
Тишларингизни кунда уч марта ювинг
Тишнинг гигиеник ҳолатини яхши сақлаш учун, аввало, тишни ётишдан олдин, эрталаб ва нонуштадан кейин ювиш шарт.
Ҳозирги кунда мутахассислар агар киши 3 маҳал овқат еса, 3 марта тишни ювиш керак деган фикрни олдинга суряпти. Аксарият европаликлар буни одатга айлантирган.

Мен мижозларимга ҳеч бўлмаганда икки маҳал, айниқса, ётишдан олдин тишингизни ювинг, деб тайинлайман. Сабаби, масалан, одам йўқ деганда 7 соат ухлайди. Агар тиш ювилмаса, оғиз бўшлиғида қолиб кетган овқат қолдиқлари 7-8 соат ичида нималар бўлмайди дейсиз?

Фото: Google Images
Тишни даволатишдан олдин ички факторларни йўқ қилинг
Энг ёмони, бу томоққа ҳам таъсир қилади. Аксарият одамлар кўп томоғи оғрийдиган, ангина бўлиб қолади. Уларни кузацангиз, аксари ётишдан олдин тишини ювмайди.

Қўпол бўлса ҳам айтаман, бойлар олдинлари қул ёки от, қўй олаётганда тишига қараб олишган. Чунки тишга қараб организмнинг ҳолатини билишган.

Бир куни бир аёл қабулимга лингивид милкларини тозалатгани келди. Кўп стоматологларга борганини, аммо ҳеч шифо топмаётгани ҳақида гапирди. Текширтирдингизми, десам, нимани текширтираман, деб ҳайрон бўлди.

Аввало, ошқозон-ичак тизимини яхшилаб текширтириш лозим, сизда аутизм, ошқозон яраси ёки бўқоқ бўлиши мумкин, дедим. У аёл «ошқозонимдан шикоятим йўқ» деб қайтиб кетди.

Орадан бироз вақт ўтиб у аёл яна келиб, гапимдан сўнг шифокорга бориб текширтирганини, мен айтган аъзоларида муаммо чиққанини айтди.

Фото: Google Images
Ҳар 6 ойда шифокорга кўрининг
Қабулимга 18-20 ёшлилар келади. Аксариятининг тиши қолмаган. Аслида, 18 ёшда 28 та тиш бўлиши керак. Борларининг ҳам камида 20 та тишида муаммо бор. Бу дегани яхши ювмас экан яхши парвариш қилмас экан, дегани эмас.

Тўғри, гигиенани яхши ушламаган, лекин асосий сабаб ошқозондан. Тишни даволатиш билан касалликка сабаб бўлган ички факторларни бартараф қилган маъқул.

Одамлар тишида муаммо бўлса-бўлмаса, ҳар олти ойда стоматологга келиб текширтириб туришларини маслаҳат берган бўлардим.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 160
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 116
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 290
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 191
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 255
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 402
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 1
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 54
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 22
  • Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега? 28 апр, 14:28 76
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 45
  • “Барса” икки юлдуз учун биттасини “қурбон” қилади 28 апр, 13:37 39
  • Сенсация! Афғонистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига чиқди! 28 апр, 13:20 115
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 85
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 61
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 86
  • Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби 28 апр, 11:52 41
  • Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш 28 апр, 11:36 116
  • Бўлимлар