«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 15:21
ЎЗO‘Z

Асалнинг саломатлик учун 4 фойдаси

29 июл, 20:43 4 503 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Асалнинг саломатлик учун 4 фойдаси
Фото: «Домашний очаг»
Асал саломатлик учун муҳим бўлган витамин ҳамда микроэлементларни ўзида мужассам қилади. Микроб ва яллиғланишга қарши табиий восита ҳисобланган ушбу маҳсулотнинг бир неча юз хили мавжуд.

Қандай асал яхшироқ бўлади?
Янги, фильтрланмаган ҳамда қайта ишланмаган — тўғридан-тўғри ари уясидан олинган асал антибактериал ва антиоксидантлик хусусиятига эга бўлади. Асалнинг бундай тури саломатликни яхшилаш учун маҳаллий қўллашда қўл келади. Истеъмол борасида эса қайта ишланган — майда заррачалар ва гулчангидан тозаланган асалдан фойдаланган яхши. 2012 йилда ўтказилган тадқиқотларда фильтрланган асалнинг хусусиятлари юқорида таъкидланган вариантдан унчалик кам эмаслиги аниқланган. Қолаверса, бундай асални истеъмол қилиш янада ёқимли.

Фойдали хусусиятлари
Ошқозондаги муаммолардан тортиб, аллергия, шамоллаш ва тери инфекцияларигача бўлган касалликларни асал билан даволаш мумкин. Шунга қарамай, бунинг илмий исботи йўқ эканлигини ҳам инобатга олиш керак. Тадқиқотларда аниқланган асалнинг фойдали хусусиятлари ҳақида эса қуйида маълумот бериб ўтамиз.

Мия фаолияти учун фойдали
Асални ҳар куни 3 чой қошиқдан истеъмол қилиш менопаузадан кейинги даврдаги аёлларнинг хотирасини яхшилашга ҳисса қўшади. 2011 йил «Менапаусе» журналида эълон қилинган тадқиқотда, иштирокчиларнинг хотираси асал истеъмол қилгандан 16 ҳафта ўтиб эстроген ва прогестин гормонал терапияси билан даволанган беморларники сингари яхшилангани таъкидланган.

Йўтални камайтиради
2012 йил Pediatrics журналида эълон қилинган мақолада эса юқори нафас йўллари инфекциясидан азият чекадиган болалар уйқуга ётишидан 30 дақиқа аввал эвкалипт, цитрус ёки шифобахш гиёҳли (розмарин, тоғжамбил ҳамда ялпиз) асал истеъмол қилганидан кейин плацебо қабул қилганларга нисбатан кам йўталгани ва яхшироқ ухлагани маълум қилинган.

Яра ва тирналишларни битишига ёрдам беради
Асалдан яра-чақаларни битирувчи суртма сифатида фойдаланса ҳам бўлади. 2017 йилда ўтказилган тадқиқотда антибактериал хусусияти сабаб асал ярани дезинфекция қилиши, яллиғланишни камайтириб, тўқималарнинг тез регенерацияга ҳисса қўшиши таъкидланган. Тадқиқотчилар асал суртилган боғламни ярага қўйиш зарарланган тана қисмига асал суртишдан самаралироқ эканини аниқлаган

Куйишда ёрдам беради
Қайнаб турган сувнинг буғи, қизиб турган соч турмаклайдиган воситалар ва қуёш нуридан куйганда асал суртиш тавсия қилинади. 2013 йилда ўтказилган тадқиқотда ушбу маҳсулот дискомфортни камайтириб, терини тинчлантириши ҳамда тез битишига ёрдам беради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 44
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 107
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 274
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 186
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 249
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 397
  • Сўнгги янгиликлар
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 0
  • Санкт-Петербургда аёлларни ёнғиндан қутқарган қаҳрамон ўзбек ким эди? 27 апр, 14:14 0
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 3
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 18
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 10
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 39
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 44
  • АҚШда бензин ва пропан олиб кетаётган поезд рельсдан чиқиб, ёниб кетди 27 апр, 11:21 40
  • Сурхондарё вилоятида ўрик пишди (фото) 27 апр, 10:37 54
  • Лапорта Хавини қандай ваъдалар билан олиб қолди? 27 апр, 10:16 55
  • ILMA букмекерликка оид фармон ҳақида: Маблағлар мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган 27 апр, 10:10 34
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 260
  • Бўлимлар