«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 11:37
ЎЗO‘Z

Сарвқомат бўлишга ҳисса қўшадиган 3 маҳсулот

05 мая, 12:20 2 579 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сарвқомат бўлишга ҳисса қўшадиган 3 маҳсулот
Фото: Women’с Day.ru
Инсон вазнининг қандай бўлиши истеъмол маҳсулотларининг калорияси ва миқдорининг ўзи билангина боғлиқ эмас. Семириб кетмаслик учун ёғ эритувчи моддаларга эга маҳсулотларни рационга киритиш керак. Яқинда ўтказилган тадқиқотларда никотиноамид ( ПП, Б3 витамини, ниацин ва никотин кислотаси) мазкур хусусиятга эга эканлиги аниқланди.

Маккажўхори таркибида никотиноамид бошқа маҳсулотлардан кўпроқ ҳисобланади. Унинг 100 граммида ниациннинг кунлик меъёри мужассам бўлади. Кунига икки дона маккажўхори истеъмол қилиб, танани ушбу модда билан тўлиқ таъминлашга эришиш мумкин, биокимёвий реакцияларнинг жадаллаштириши ҳисобига унинг истеъмоли озишга самарали ёрдам беради.

Иккинчи ўринда эса авокадо туради. Унинг 100 грамми 10 фоиз кунлик меъёрни ўз ичига олади. Шунингдек, серотонин билан таъминлаш хусусиятига эга бўлган мазкур маҳсулотнинг 100 граммида 200 ккал мавжуд. Никотиноамид нафақат вазнни меъёрда бўлишига ҳисса қўшади, балки тинчлантириш хусусиятига эга эканлиги билан депрессияни бартараф қилишга ҳам ёрдам беради. Никотиноамид бир вақтнинг ўзида иккита жараёнда иштирок этади: танадан энергия (ёғни) чиқиб кетиши ва бир қанча гормонлар, хусусан бахт гормони серотониннинг ишлаб чиқарилишига ҳам таъсир қилади.

Никотиноамид етишмаганда организм ёғни парчалаб энергия ишлаб чиқариш ёки бахт гормони ишлаб чиқариш керакми, дея «бош қотиради». Энергия йўқолганда организмга қийин бўлади, серотонин етишмаганда эса одам депрессияга тушади. Кун давомида авокадо истеъмол қилиб энергия ва яхши кайфият таъминланади.

Ниацинга бой учинчи маҳсулот — помидор ҳисобланади. Мазкур сабзавот таркибидаги ПП витамини ёғлар алмашинувини яхшилайди, холестеринни меъёрлаштиради, қон-томирларнинг эластиклиги ҳамда метаболизмни жадаллаштириб, тезроқ озишга ёрдам беради. Қолаверса таркибидаги ликопиннинг 20 фоизи эркак ва аёллардаги касалликларнинг келиб чиқиш хавфини камайтиради.

Қизиқарли факт
Никотиноамиднинг организмга таъсирини аниқлаш учун тадқиқот сичқонларда ўтказилган.Унга кўра ҳайвонлардан бирига никотиноамидга бой маҳсулотлар берилган, бошқалари эса ундан тийилган. Натижада никотиноамидсиз маҳсулот истеъмол қилган сичқон, унга бой маҳсулотларни истеъмол қилганидан кўра вазни 60 фоизга оғирлиги аниқланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 203
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 134
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 314
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 172
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 360
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 249
  • Сўнгги янгиликлар
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 0
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 1
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 0
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 3
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео) 05 мая, 09:51 9
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 83
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 136
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 67
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 42
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 98
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 77
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди (видео) 05 мая, 05:12 42
  • Бўлимлар