«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 14:45
ЎЗO‘Z

Нонушта қилишдан бутунлай воз кечилса организмда қандай ўзгариш юз беради?

27 апр, 13:53 2 712 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нонушта қилишдан бутунлай воз кечилса организмда қандай ўзгариш юз беради?
Фото: Woman’s Day
Иш ёки ўқишга шошиш сабаб кўпчилик нонушта қилишга улгуролмайди ёки шунчаки қаҳва ичишнинг ўзи билан чекланади. Аммо куннинг биринчи қисмида фойдали маҳсулотларни истеъмол қилинмаслиги нафақат саломатлик, балки кайфиятга ҳам таъсир қилмай қолмайди.

Ортиқча вазн
Тонгда овқатланмаслик озишга олиб келади деб ўйлаганлар янглишади, айрим тадқиқотларда нонушта қилмаслик нафақат болалар, балки катталарнинг ҳам семиришига олиб келиши аниқланган. Гап шундаки, инсон тонгда ҳеч нима емагани ҳисобига кейинроқ ёки кечаси кўпроқ овқатланиши мумкин. Бу одат эса ортиқча вазн тўпланишининг гарови.

Ёмон кайфият
Нонушта қилмаслик кайфият бузилишига олиб келади. Тонгда ҳеч нима емайдиган кишилар депрессиядан азият чекади. Қолаверса, ҳафта давомида 4 ёки 5 марта нонушта қилмаслик, иккинчи даражали қандли диабетнинг келиб чиқиш хавфини 55 фоизга кўпайтиради. Бу қондаги қанд миқдорининг кам экани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Қондаги глюкоза миқдорининг камайиши кайфиятда ўз аксини топади, киши тез асабийлашади ва аччиқланади.

Тушки соат 12 дан 4 гача бўлган вақт оралиғида чарчаш
Узоқ вақт давомида оч юриш, қондаги гликоген миқдорининг камлиги ҳисобига организм ишлаш учун энергияни қаердан олишни билмайди. Энергиянинг энг яхши манбайи нонушта ҳисобланади, аммо тонгда овқатланмаслик сабаб бир неча соатдан кейин бўшашишга олиб келади. Диққат қилиш қийин бўлади, куннинг иккинчи ярмида чарчоқ кузатилади.

Тиниқ фикрлаш
Тадқиқотларда узуқ-узуқ оч юришнинг бир қанча самараси борлиги исботланган. 8 соат давомида овқатланиш мумкинлиги ва 16 соат оч юриш билан намоён бўладиган мазкур овқатланиш тури мия ва хотира учун дарҳақиқат фойдали. Аммо парҳез мунтазам бўлмаса, бундай овқатланиш мия фаоллигига салбий таъсир қилиши ҳам мумкин.

Қариш жараёнининг секинлашиши
Нонушта қилмаслик қаришнинг жадаллашишига ҳисса қўшади. Вақти-вақти билан оч юриш ва калориянинг чекланиши ўсишга таъсир қиладиган гормон ва инсулин миқдорининг ошишига таъсир қилади.

Жиғилдон қайнаши
Нонушта қилмаганлик ҳисобига ошқозонда кислота кўпаяди. Бу эса жиғилдон қайнашига олиб келади.

Бош оғриғи ва мигрен
Нотўғри овқатланиш, оч юриш бош оғриғи ва мигренга сабаб бўлади. Бундай бош оғриғи аксарият ҳолларда кўнгил айниши билан бирга кечади. Қолаверса, ранг оқариши ва терлаш сингари бошқа симптомлар ҳам кузатилиши мумкин.

Стресс гормонининг кўп ажралиши
Нонушта қилмаслик стресс гормони кортизолнинг кўп ажралишига сабаб бўлади. Узоқ вақт овқатланмасдан юришни организм стресс сингари қабул қилади. Бунинг ҳисобига жиззакилик ва хавотир кузатилади.

Оғиздан бадбўй ҳид келиши
Нонушта қилмагани кишиларда ушбу муаммо икки карра кўп кузатилади. Гап шундаки, эрталабдан фойдали маҳсулот емаганлик ҳисобига оғиздаги бактериялар кўпаяди. Қолаверса, бу муаммо ошқозон билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.

Менструал циклнинг бузилиши
Тадқиқотларда, нонушта қилмаслик менструал циклда муаммо кузатилиши билан боғлиқлиги аниқланган. Шу сабаб ҳам бу каби муаммоларга дуч келадиган аёлларга тонгда овқатланишни канда қилмаслик тавсия қилинади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 124
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 296
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 148
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 333
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 225
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 291
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 10
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 21
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 14
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 15
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 109
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 155
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 58
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 20
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 124
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 94
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 132
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 100
  • Бўлимлар