«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 11:05
ЎЗO‘Z

Имтиҳонда муваффақиятга эришиш учун нима қилиш керак?

19 апр, 00:01 2 267 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Имтиҳонда муваффақиятга эришиш учун нима қилиш керак?

Кўпгина ёшлар имтиҳонлар вақтида стресс ва хавотирга берилувчан бўлиб қолади. Аммо буни бир нечта амалий ҳаракатлар билан олдин олиш, умуман имтиҳонлар давомида хотиржамликка эришиш ва натижада муваффақият қозониш мумкин. Ec.еuropa.eu сайти бу борада тавсиявий мақола эълон қилди. Қуйида ушбу мақолани эътиборингизга ҳавола қиламиз.

1. Нимага алоқадорлигини тушунинг
Имтиҳон аввалида, унинг форматини тушунганингизга ишонч ҳосил қилинг – масалан, у қандай мавзуларни қамраб олган.
Имтиҳон қанча давом этади?
Саволларга қандай жавоб бериш керак?
Бу борада олдиндан ўқитувчиларингиздан маслаҳат сўранг.

2. Олдиндан режалаштириш
Ўзингизга керак бўлган ҳар қандай китоб ёки ёзувларни қайта кўриб чиқиш ва маълум нусхаларини олиш учун ўзингизга етарлича вақт ажратинг. Қайта кўриб чиқишингиз ва уни қачон амалга оширишни режалаштиринг.

3. Амалиёт мукаммал қилади
Репетиторларингиздан олдинги имтиҳон ишларини сўранг ва уларга жавоб беришни машқ қилинг. Бу сизга катта амалий тажриба билан бир қаторда, имтиҳон техникасини такомиллаштиришга хизмат қилади.

4. Фаол ўқувчи бўлинг
Агар сиз китоблар ёки қайд саҳифаларингизни ўқиётган бўлсангиз, ундаги аксарият маълумотларни унутиб қўйишингиз мумкин. Шунинг учун, ўқиётганингизда қисқа ёзувлар ёзишга ёки асосий фикрларни таъкидлашга ҳаракат қилинг. Бу сизга маълумотларни узоқ вақт эслаб қолишга ёрдам беради. Шу билан бирга, яқин инсонларингиздан сизни синовдан ўтказишини сўранг ёки бошқаларга синов сифатида мавзу бўйича маъруза қилиб беринг.

5. Дам олинг!
Агар сиз жуда кўп ўқиётган бўлсангиз толиқишингиз турган гап. Бунинг олдини олиш учун танаффус қилиш ва ҳордиқ чиқаришга вақт ажратинг. Вақти-вақти билан ухлаб олиш самаралидир.
Эътибор беринг, агар хотиржам бўлсангиз, аниқроқ фикр қила оласиз. Шунингдек, йога ва медитация ҳам ажойиб дам олиш техникаси бўла олади.

6. Соғлом бўлинг
Кўп жисмоний машқлар билан шуғулланинг ва тўйимли овқат истеъмол қилинг – бу спорт формасида қолиш ва мия қувватини ошириш учун ажойиб усулдир. Ҳар куни 30 дақиқа пиёда юриш ҳам мўъжизалар яратишга илҳом бағишлаши мумкин.

7. Ўзингизга мотивация беринг
Кўп ҳолларда имтиҳон олди, ҳатто хонангизни чангютгич билан тозалаш ҳам ўқишдан кўра ҳаяжонли кўринади! Шу боисдан жараённи енгиллаштириш учун ҳар бир режалаштирилган ишларни бажарганингиздан кейин ўзингизга турли кўринишларда мотивация беринг.

8. Қийинчиликларни енгиш учун
Агар сиз жуда хавотирда бўлсангиз ёки имтиҳонлардан муваффақиятли ўтишингизга тўсқинлик қиладиган турли муаммоларга дуч келсангиз (масалан, соғлиқ муаммолари ёки оилавий муаммолар) ўқитувчиларингиз билан ёки талаба-дўстларингиз билан суҳбатлашинг. Улар сизга ёрдам беришлари мумкин.

9. Имтиҳондан бир кун олдин...
Имтиҳондан бир кун олдин сузиш, сайр қилиш ёки яқинлар ва дўстлар билан кўришиш сизга куч ва хотиржамлик бериши аниқ. Мароқли кундан кейин албатта тиниқиб ухлайсиз. Бундан жисмоний толиққан тақдирингизда ҳам унутманг, инсон мияси ҳар доим катта нарсаларга қодир.

10. Ижобий муносабат
Умид қиламизки, машаққатли ҳаракатларингиз ўз самарасини беради ва сиз истаган имтиҳон натижаларини оласиз. Аммо бу ўхшамай қолса, умидингизни йўқотманг. Ўқитувчиларингиз билан қайта маслаҳатлашинг. Балки имтиҳонни қайта топширишингиз ёки бошқа муқобил имконият бўлиши мумкин.
Унутманг, ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳаётга ижобий муносабат билан сиз тўсиқларни ажойиб нарсанинг бошланишига айлантира оласиз.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳар куни макарон истеъмол қилинса организмда қандай ўзгаришлар рўй беради? 07 мая, 09:44 5
  • Хотирани кучайтирадиган ва мия фаолиятини яхшилайдиган маҳсулотлар 07 мая, 08:30 20
  • Озиш учун қанча югуриш керак? 06 мая, 21:40 105
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 235
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 142
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 341
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Конгресси Украинага қўшин юбориш шартини айтди 07 мая, 11:00 0
  • АҚШ Путинни Россия президенти сифатида тан оладими? 07 мая, 10:35 1
  • Килиан Мбаппе Усейн Болт билан пойга қилиш истаги ҳақида фикр билдирди 07 мая, 10:09 0
  • Ҳар куни макарон истеъмол қилинса организмда қандай ўзгаришлар рўй беради? 07 мая, 09:44 5
  • 3 минг нафар ўзбекистонлик Кореяга автомобилсозлик йўналишида ишга юборилиши мумкин 07 мая, 09:23 8
  • Германия канцлери Ригада: Россиянинг ҳисоб-китоблари ўзини оқламади 07 мая, 08:57 50
  • Хотирани кучайтирадиган ва мия фаолиятини яхшилайдиган маҳсулотлар 07 мая, 08:30 20
  • Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбари ва директор ишдан олинди 07 мая, 08:15 64
  • Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди 07 мая, 08:10 49
  • Хитой, Франция ва Европа Иттифоқи етакчилари Исроилдан Ғазода ўт очишни тўхтатишни талаб қилди 07 мая, 07:25 25
  • Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди 07 мая, 06:58 48
  • ҲАМАС Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифни қабул қилди 07 мая, 06:30 88
  • Бўлимлар