«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 21:25
ЎЗO‘Z

Жигар циррози қандай касаллик ва унга хос қандай яширин симптомлар бор?

11 апр, 14:00 3 898 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жигар циррози қандай касаллик ва унга хос қандай яширин симптомлар бор? Фото: Freepik
Жигарнинг буткул ишдан чиқишига олиб келадиган цирроз касаллиги нафақат спиртли ичимликка муккасидан кетган кишилар, балки бошқаларда ҳам кузатилиши мумкин.

Жигар сиррози қандай касаллик?
Цирроз бу исталган сурункали жигар касаллигининг энг сўнгги босқичи. Бунда инфекция, спиртли ичимлик ва бошқа сабаблар таъсири остида жигар ҳужайралари ўлади ва ўрнини бириктирувчи тўқималар эгаллайди. Оқибатда жигар ўз вазифасини бажара олмайди, ички қон айланиши ишдан чиқиб, жигар етишмовчилиги ривожланади.

Цирроз ривожланишига нима сабаб бўлади?
80 фоиз ҳолларда цирроз спиртли ичимлик сабаб келиб чиққани билан айрим пайтларда уни оғзига олмаган одамда ҳам касаллик кузатилиши ва бунга қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:

- сурункали вирусли гепатит (B, C);
- ўт йўли касалликлари;
- дорилардан ва кимёвий заҳарланиш;
- рационда оқсил ва витаминларнинг сурункали танқислиги;
- моддалар алмашинуви билан туғма жиддий муаммоларнинг борлиги.

Жигар циррозини қандай қилиб пайқаш мумкин?
Касаллик уч босқичда бўлади. Деярли симптомсиз кечадиган биринчи босқичдаги касалликни фақатгина таҳлиллар билан аниқлаш мумкин. Билирубин миқдори ортиб, протромбик кўрсаткичининг миқдори пасаяди. Агар касаллик шу босқичда аниқланса, парҳез ва турмуш тарзини ўзгартириш орқали унинг ривожланишини секинлаштиради. Иккинчи босқичида ҳам касалликнинг ривожланиб кетишини секинлаштирса бўлади. Айнан шу сабаб ҳам қуйидаги симптомлар кузатилганда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак.

- ҳолсизлик;
- апатия (лоқайдлик);
- бош оғриғи;
- кўнгил айниши;
- диарея;
- ўнг қовурға остида дискомфот;
- бурун қонаши;
- милкларнинг қонаши;
- соч тўкилиши.

Учинчи босқич терминал ҳисобланади. Бунда фақат бириктирувчи тўқималардан иборат бўлиб қолган жигар биронта ҳам вазифани бажара олмайди ва циррозга хос кенг тарқалган симптомлар: терининг сарғайиши, қориннинг шишиши ва катталашиши, юз ва оёқлар шишиши кузатилади.

Циррозни даволаш мумкинми?
Ушбу касалликнинг даволашнинг ягона радикал усули – жигар кўчириб ўтказиш ҳисобланади. Лекин биринчи ёки иккинчи босқичларида аниқланса уни секинлаштириш ва ривожланишини олдини олиш мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 125
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 301
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 151
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 335
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 228
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 293
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 0
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 0
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 7
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 12
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 5
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 105
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 86
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 184
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 143
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 57
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 80
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 56
  • Бўлимлар