«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 10:06
ЎЗO‘Z

Паст қон босимини тезда кўтариш учун нима қилиш керак?

08 апр, 19:00 3 753 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Паст қон босимини тезда кўтариш учун нима қилиш керак? Фото: Freepik
Қон босимининг пасайиши гипертониядек хавфли эмаслигига қарамай, вақтида эътибор берилмаса салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Агар тонометр бўлмаса, пасайган қон босимини аниқлашда қуйидаги симптомлар ёрдам беради:
- бошнинг ҳаддан ортиқ айланиши;
- кўз олдининг қоронғилашиши;
- тер ажралишининг кўпайиши;
- диққат қила олмаслик.
Агар қон босими меъёридан кам эканлигига ишончингиз комил бўлса, қуйидаги усуллар яхши самара беради.

Тузли маҳсулот истеъмол қилинг
Натрий артериал қон босимни кўтаргани сабаб ҳам кардиологлар 50 ёшдан ошган одамларга ундан тийилишни маслаҳат беради. Аммо қон босимини бир зумда кўтариш керак бўлса, бир бўлак тузланган балиқ, бодринг ёки пишлоқ ейиш кифоя.

Сув ичинг
Бир ёки икки стакан сув қон айланишини яхшилаб, босимни пасайтиради. Қолаверса, бу қон босими кескин тушишига сабабчи бўладиган сувсизланишни ҳам бартараф қилади.

Оёқларни чалиштиринг
Ўтирган бўлсангиз, оёғингизни иккинчисини устига қўйинг, турган ҳолатда бўлсангиз, чалиштиринг. Бу қон босими тушишига яхши ёрдам беради.

Компрессион пайпоқ кийинг
Бундай пайпоқ тананинг пастки қисмидаги қон айланишини камайтириб, тепа қисмдагисини кўтаради.

Қаҳва ичинг
Бу энг кўп тарқалган усул одатда қаҳва ичмайдиган кишиларга яхши самара беради. Кофеин организмингизга бегона бўлмаса, бу усулнинг фойдаси бўлмаслиги мумкин.

Қачон тез ёрдамга мурожаат қилиш керак?
Баъзи ҳолларда қон босимининг паст экани ўткир артериал гипотензиянинг белгиси бўлиши мумкин. Бу ҳолат мия ва бошқа аъзолар гипоксияси билан намоён бўлади. Қуйидаги белгилар кузатиладиган бўлса, вақт ўтишини кутмасдан тез ёрдамга мурожаат қилинг:
- терининг совуқ, тер босиши ва оқариши;
- нафас олишнинг тезлашиши;
- пулс узуқ-узуқ, тез ва секин бўлади;
- идрок қилиш билан боғлиқ муаммо.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 122
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 295
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 147
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 333
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 225
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 290
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 3
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 21
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 20
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 8
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 68
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 56
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 31
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 88
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 209
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 121
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 110
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 57
  • Бўлимлар