«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 06:38
ЎЗO‘Z

Пул сарфлаш шарт эмас: Саломатликни сезиларли даражада яхшилайдиган 9 одат

16 фев, 20:35 2 592 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Пул сарфлаш шарт эмас: Саломатликни сезиларли даражада яхшилайдиган 9 одат Фото: Freepik
Куч ва энергияга тўла бўлиш, кайфият аъло ва саломатлик билан муаммолар бўлмаслиги учун кундалик бажариладиган одатларнинг ҳиссаси катта, деб ёзади "Дарё" нашри.

Ҳафтада уч кун спорт билан шуғулланинг
Самара бериши учун жисмоний машқларни мунтазам равишда амалга ошириш керак. Ҳафтада уч кун энг яхши вариант ҳисобланади. Сузиш, югуриш, залга боришдан қай бирини бажариш эмас, қандай бажариш муҳим саналади. Тренировкадан кейин ҳар сафар стресс камаяди, кайфият эса кўтарилиб, саломатлик яхшиланади.

Сабзавотлар ейишни канда қилманг
Кундалик рационнинг камида ярмини сабзавотлар ташкил қилиши керак. Янада фойдали бўлиши учун эса уларни пиширмасдан ейиш лозим. Сабзавот ва кўкатларни иш столингиз олдига қўйиб, писта ёки қурт ўрнига эрмак сифатида истеъмол қилинг, саломатлигингизда сезиларли ўзгариш юз беради.

Таомингизда ҳам сабзавотлар бисёр бўлсин
Нима тайёрлашдан қатъи назар, сабзавот қўшишни ёддан чиқарманг. Пастага эзилган помидор, омлетга булғори қалампири, гўшт ёнига эса сабзавотлардан гарнир тайёрланг. Бир ҳафта ўтар-ўтмас натижа сезилади.

Эртароқ уйғонинг
Кеч уйғонадиган кишиларнинг бошқаларга нисбатан депрессия, қандли диабет ва шамоллашга мойиллиги юқори бўлади. Саломатлик учун муҳим бўлган тонгги ёруғлик ўрнини ҳеч нима боса олмайди. Аста-секин ҳар куни 10 дақиқа эртароқ туришга ҳаракат қилинг. Орадан бир ой ўтиб, стресс бартараф бўлишига гувоҳ бўласиз.

Медитация билан шуғулланинг
Медитация нафақат психологик, балки жисмоний саломатлик учун ҳам муҳим саналади. Медитация билан ҳар куни 10 дақиқа шуғулланиш давомида қон босими пасаяди, уйқу яхшиланади.

Ёстиғингизни алмаштиринг
Шифокорлар ҳар икки йилда ёстиқни алмаштириб туриш кераклигини таъкидлайди. Сабаби унда турли замбуруғ ва бактериялар тўпланиши мумкин.

Шоколад истеъмол қилинг
Таркибида какао бисёр бўлган қора шоколад организмга, асаб ва қон-томирлар тизимига ижобий таъсир қилибгина қолмай, озишга ҳам ёрдам беради. Шу сабаб кунига уч-тўрт бўлак шоколад истеъмол қилиш тавсия этилади.

Ҳар куни сайр қилинг
Тоза ҳаводаги 15 дақиқалик сайр саломатликка ижобий таъсир қилади. Депрессияни бартараф этиши, юрак фаолиятини яхшилаши, тана аъзоларни кислород билан таъминлаши билан бирга кайфият аъло, энергияга тўла бўлишига ҳисса қўшади.

Лифтдан фойдаланманг
Кун давомида жисмоний фаол бўлишнинг энг яхши йўли пиёда юриш ва зинапоядан чиқиб-тушиш ҳисобланади. Шу сабаб ҳам лифт ва эскалатордан фойдаланмасликка ҳаракат қилинг.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Озиш учун қанча югуриш керак? 06 мая, 21:40 84
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 231
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 141
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 341
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 181
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 380
  • Сўнгги янгиликлар
  • Гвардиола: Сизлар хомсемиз ўйинчилар жамоасисиз! 07 мая, 06:00 0
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 35
  • Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди 07 мая, 00:21 57
  • Instagram янги турдаги «Stories» ва бошқа функцияларни жорий қилди 07 мая, 00:17 20
  • Си Жинпинг Европага ташриф буюрди. Унга Путиннинг «сояси» ҳамроҳлик қилмоқда 07 мая, 00:07 169
  • Покистон “Толибон” билан алоқаларини узди 06 мая, 23:45 78
  • Исроилнинг Ҳарбий Маҳкамаси Рафаҳга бостириб киришга рухсат берди 06 мая, 23:30 52
  • Афғонистонда сайёҳларнинг хавфсизлиги қандай таъминланмоқда? 06 мая, 23:06 72
  • Латвия ҳаво кучлари қўмондони: “Украина суверенитетни сақлаб қолиш учун ҳудудининг бир қисмидан воз кечиши керак” 06 мая, 22:44 196
  • Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик" 06 мая, 22:29 82
  • Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди" 06 мая, 22:21 65
  • Суперлига. "Нефтчи" ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди 06 мая, 22:17 64
  • Бўлимлар