«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 09:57
ЎЗO‘Z

Юздаги ҳуснбузарларни йўқолишига ёрдам берадиган 9 маҳсулот

13 янв, 07:10 2 221 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Юздаги ҳуснбузарларни йўқолишига ёрдам берадиган 9 маҳсулот Фото: Freepik
Сиз истеъмол қиладиган таом ва егуликлар нафақат саломатлигингизда муаммо келтириб чиқариши, балки унинг бартараф бўлишига ҳам ҳисса қўшиши мумкин.

Авокадо
Саломатликнинг яхшиланишида ҳиссаси катта бўлган ушбу маҳсулот фойдалилиги билан мутахассислар эътирофига сазовор. Таркибидаги C ва E витамини сабаб эса юздаги ҳуснбузарларни кетишига ёрдам беради.

Брокколи
Бемаза экани таъкидланишига қарамай, ушбу маҳсулот фойдалилиги жиҳатидан бошқаларни ортда қолдиради. Таркибидаги А витаминлари комплекси, B ва K гуруҳи витаминлари терининг аҳволини яхшилаб, гўзал ва соғлом кўринишига сабабчи бўлади. Шу сабаб ҳам брокколини 10 дақиқага қайнаган сувга солиб кейин барра ҳолида истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Анжир
Магнийга бой бўлган мазали мева терининг силлиқ ва бахмалдек кўринишига ҳисса қўшади, ундаги ёғ безларининг фаоллигини камайтиради.

Сули ёрмаси
Ушбу маҳсулот ҳам магний ва организм учун зарур бўлган клетчаткаларнинг кони. Сули ёрмаси юз териси аҳволининг ёмонлашгани ва ҳуснбузарларда яхши самара беради.

Жигарранг гуруч
Клетчаткага бой бўлган гуручнинг ушбу тури организм, хусусан, терини тозалаш қобилиятига эга.

Форел балиғи
Ушбу балиқ фойдали ёғ кислоталарини ўз ичига олгани ва антибактериал хусусиятга эга экани сабаб ҳам истеъмол қилиш учун тавсия қилинади.

Устрица (денгиз моллюскаси)
Мазкур денгиз маҳсулотида рух моддаси мўл экани сабаб дерматологлар уни рационга киритиш кераклигини маслаҳат беради.

Қовоқ уруғи
Юздаги ҳуснбузарлардан қутилиш учун рух моддасига бой қовоқ уруғидан-да арзон ва фойдали маҳсулотни топиш мушкул.

Қора шоколад
Яна бир рух моддасини ўз ичига оладиган қора шоколад антиоксидантларнинг ҳам манбайи ҳисобланади ва унинг меъёрда истеъмол қилиниши тери учун кони фойда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 201
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 134
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 313
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 171
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 360
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 246
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 2
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 47
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 30
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 23
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 53
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 41
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 25
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 91
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 304
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 81
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 87
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 152
  • Бўлимлар