«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 17:12
ЎЗO‘Z

Қиш мавсумида вирусларга қарши ва иммунитетни мустаҳкамловчи 5 та маҳсулот

21 дек, 17:00 2 896 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қиш мавсумида вирусларга қарши ва иммунитетни мустаҳкамловчи 5 та маҳсулот Фото: SM News
Қиш фаслида доимгидан ҳам кўра кўпроқ керакли витамин, минерал ва бошқа элементлар етишмайди. Шу сабабдан, чарчоқ ва турли хил касалликлар безовта қилади. Бунга йўл қўймаслик учун рационга C витаминига бой овқатлар, шунингдек, мавсумий сабзавот, мева ва кўкатларни киритиш керак. Қуйида тана учун зарур бўлган 5 та маҳсулот билан танишиб чиқиш мумкин.

Занжабил
Аслида занжабил илдизининг афзалликлари ҳақида кўпчилик биладигандек туюлади ва уни шамоллаш, грипп даврида мунтазам истеъмол қилиш одати мавжуд. Занжабилнинг яна бир фойдали жиҳати шундаки, у ортиқча вазн келиб чиқишига йўл қўймайди. Бунинг учун ҳар куни оч қоринга нонушта қилишдан аввал занжабил ичишни ўрганиш керак. Рецепт эса оддий, занжабил майдаланиб, сувга солинади. Устидан лимон шарбати ва асал қўшилиб, музлаткичда бир кечага қолдирилади. Ҳосил бўлган дамламани 3—5 кун давомида ичиш мумкин.

Клюква (қизил нордон мева)
Кўпчилик нордон таъми туфайли клюквани яхши кўради. Аммо ушбу севимли маҳсулотни бир йилдан кўпроқ давомида сақлаш имкони борлигини билмайди. Бунинг учун уни сувда, ёпиқ идишда сақлаш мумкин. Ёки шарбат ва соуслар ҳам тайёрлаш мумкин. Клюква таркибида жуда кўп миқдордадаги C витамини иммунитетни ошириш учун ёрдам беради.

Анор
Қишда энг фойдали меваларнинг бири анордир. Унинг таркибида C витамини, фолий кислотаси ва антиоксидантлар мавжуд. Булар совуқ мавсумда жуда муҳим ҳисобланади. Ундан витаминга бой шарбатлар тайёрлаш мумкин. Шунингдек, анор доначаларини истеъмол қилиш ёки салат ва таомларга ҳам қўшиш тавсия этилади.

Цитрус мевалар
Қиш — цитрус мевалар учун айни муддао. Апельсин, мандарин, грейпфрут ва бошқалар. Уларнинг барчаси жуда кўп миқдордаги C витаминини ўз ичига олади ва совуқ мавсумда касал бўлмасликка ёрдам беради. Шунинг учун ҳам қишни цитрус меваларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Уларни шунчаки ўзини истеъмол қилиш мумкин. Ёки шарбат, салат ва ширинликлар билан биргаликда тановул қилиш мумкин.

Кўкатлар
Кўкатлар заифлашган иммунитет тизими учун ҳақиқий кўмакчи саналади. Унинг таркибида организмнинг ҳимоя кучини оширадиган муҳим антиоксидантлар мавжуд. Мутахассислар кўкатларни ортиқча вазндан қутулишда ҳамда иммунитет учун фойдали маҳсулот сифатида тавсия этади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 208
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 134
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 318
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 173
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 361
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 251
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 0
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 0
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 0
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 2
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 10
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 75
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 138
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 43
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 26
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 36
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 15
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 78
  • Бўлимлар