«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2024, 19:10
ЎЗO‘Z

Нима учун тонгни лимонли қаҳва билан бошлаш керак?

18 дек, 11:05 3 085 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нима учун тонгни лимонли қаҳва билан бошлаш керак? Фото: Freepik
Қаҳвани сут, занжабил, ҳатто сариёғ билан ҳам қўшиб ичиш мумкин. Тетиклаштириш хусусиятига эга бўлган «бахт элексири»га лимон қўшиб ичиш эса организмдаги кўплаб жараёнлар, хусусан, юрак фаолияти ва тери аҳволига ижобий таъсир кўрсатади.

Организмни икки карра антиоксидантлар билан таъминлайди
Қаҳва таркибидаги флавоноид ва лимондаги C витамини умумлашмаси организм учун фойданинг кони. Антиоксидантлар иммунитетнинг сусайиши, эрта қариш ва сурункали касалликлар келтириб чиқариши мумкин бўлган оксидланиш жараёнининг олдини олади. Кунни бир финжон қаҳва билан қарши олиш ишончли ҳимояни таъминлайди.

Иммунитетни ҳимоя қилади
Лимоннинг, айниқса C витаминининг иммунитетга фойдали экани янгилик эмас, аммо ҳамма ҳам кофеиннинг организм ҳимоясига қўшадиган ҳиссаси ҳақида маълумотга эга эмас. Қаҳвада темир, рух, B гуруҳининг бир қанча витаминлари мавжуд бўлиб, ушбу фаол моддалар иммуноглобулин ишлаб чиқарилишини яхшилайди, организмни вирус ва патогенлардан ҳимоя қилади.

Мияга ижобий таъсир қилади
Миядаги аденозин рецепторларига таъсир қиладиган кофеин ишга бўлган лаёқатни, диққатни оширади, хотирани яхшилайди. Лимон шарбати таркибидаги фаол моддалар ҳам шундай таъсир кўрсатади. Қаҳваникидан бироз сустроқ эканлигига қарамай, улар иккаласи қўшилганда кишининг кун бўйи энергияга тўла бўлиши таъминланади.

Вазн ташлашга ёрдам бериши мумкин
Аввало, нотўғри овқатланиш ва спорт билан шуғулланмаганда ушбу ичимлик озиш борасида ожизлик қилишини ёдда тутинг. Кофеин ва лимон аралашмаси тетиклаштиради, жисмоний чидамлиликни оширади ва метаболизмни тезлаштиради. Тадқиқотларда аниқланишича, парҳезга амал қилган, спорт билан шуғулланган ва лимонли қаҳва ичган кишилар вазни тезроқ камаяди. Уларнинг фақат бирига риоя қилиш эса озишни хом-хаёл бўлиб қолишига сабабчи бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 100
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 263
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 132
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 313
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 210
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 274
  • Сўнгги янгиликлар
  • Грузия бош вазири мамлакат президентини “сотқин” деб атади 30 апр, 18:50 0
  • Андижонда келин эрининг уйидан сепларини МИБ орқали қайтариб олди 30 апр, 18:28 0
  • Турк сериаллари юлдузи Демет Ўздемирнинг Истанбулдаги шинам вилласига саёҳат 30 апр, 18:02 1
  • Эрон Афғонистон билан чегарасида бетон девор қуришни бошлади 30 апр, 17:39 0
  • Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов клуби ихтиёрига қайтди 30 апр, 17:21 3
  • НАТО раҳбари: “Украинага берган ваъдамизни бажармадик” 30 апр, 17:00 34
  • Абдуқодир Ҳусанов Осиё Кубоги финалида Ўзбекистон термасига ёрдам бера олмайди 30 апр, 16:46 46
  • Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови бошланди 30 апр, 16:27 24
  • Тошкентда мебел цехи 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди 30 апр, 16:05 8
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 55
  • Соф қуйма олтин сотаётган шахслар қўлга тушди 30 апр, 15:15 44
  • Тошкент вилоятида икки йигит такси ҳайдовчисининг жонига қасд қилмоқчи бўлди 30 апр, 14:49 111
  • Бўлимлар