«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 23:33
ЎЗO‘Z

Кексайганда саломатлигингизда муаммо бўлмаслигига ёрдам берувчи 6 одат

04 дек, 14:37 3 462 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кексайганда саломатлигингизда муаммо бўлмаслигига ёрдам берувчи 6 одат Фото: Getty Images
Саломатлик фақатгина насл билан эмас, ҳаёт тарзи ва овқатланиш билан ҳам боғлиқ бўлади. Сиз истеъмол қиладиган маҳсулотларнинг қанчалик фойдали ёки зарарли экани нафақат ҳозир балки кейинчалик ёшингиз ўтганида ҳам соғлигингизда акс этиши мумкин.

Омега-3 ёғ кислотасига бой маҳсулотларни истеъмол қилиш
Парҳезшунослар ёшлик ёғи деб атайдиган Омега-3, қондаги «ёмон» холестеринни камайтиради, яллиғланишни бартараф этади, саратон хавфи ҳамда юрак хуружи ва инсультни олдини олади. Шунингдек, мия фаолияти учун ҳам аҳамиятли ҳисобланади. Тадқиқотларда аниқланишича, ушбу фойдали элементга эга бўлиш учун ҳафтасига икки марта икки порция балиқ истеъмол қилиш кифоя.

Кўпроқ клетчатка истеъмол қилиш
Вазни ортиб кетмаслиги ҳақида қайғурадиган кишилар учун дуккакли, сабзавот ва клетчаткага бой маҳсулотлар айни муддао. American Journal of Clinical Nutrition журналида эълон қилинган тадқиқотда ёзилишича, ҳар 10 гр клетчатка юрак ишемик касаллигидан вафот этиш хавфини 17 фоизга камайтиради. Бундан ташқари, клетчатка қондаги қанд миқдорини меъёрда ушлайди, юракни мустаҳкамлайди.

Сабзавот ва мевалар
Таомларингиз саломатлигингиз учун фойдали бўлишини истасангиз, мева ва сабзавот истеъмол қилишни канда қилманг. Уларнинг таркибидаги ранг-баранг бўлишига сабаб бўладиган модда ва антиоксидантлар ҳужайраларни шикастланиши ва эрта қаришини олдини олади.

Зайтун ёғи истеъмол қилиш
2019 йилда узоқ умр кўришга ҳисса қўшадиган деб тан олинган зайтун ёғида сут бези ва йўғон ичак саратони келиб чиқишини олдини олиш хусусиятига эга бўлган полифенол антиоксидантларининг конидир. Шунингдек, кекса ёшдаги кишилар зайтун ёғи истеъмол қиладиган бўлса, инсульт ривожланиш хавфи 41 фоизга камаяди.

Кам гуруч истеъмол қилиш
Жигарранг гуруч клетчатка ва магнийнинг кони ҳисобланади, иккинчи турдаги қандли диабет, ҳатто саратоннинг айрим турларининг ривожланиш хавфини олдини олади. Оқ гуруч эса калориянинг кони ва ундан ҳеч қандай фойда йўқ.

Оқсилни канда қилмаслик
Оқсил организмда шикастланган ва зарарланган ҳужайраларни тиклаш хусусиятига эга. Рационингизнинг учдан бир қисми ўсимлик ёки ҳайвон оқсилидан ташкил топиши керак. Ёш ўтгани сайин ҳужайраларнинг оқсилга бўлган эҳтиёжи ортиб бораверади.

Кўпроқ суюқлик ичиш
Суюқлик ичинг нафақат саломатлик, балки киши ўзини яхши ҳис қилиши учун ҳам муҳим. Етарли миқдордаги суюқлик ичаклар фаолиятига ёрдам беради, қон-томирларга ҳам ижобий таъсир кўрсатади, моддалар алмашинувини яхшилаб, кайфиятни кўтаради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Озиш учун қанча югуриш керак? 06 мая, 21:40 0
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 230
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 137
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 336
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 178
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 377
  • Сўнгги янгиликлар
  • Латвия ҳаво кучлари қўмондони: “Украина суверенитетни сақлаб қолиш учун ҳудудининг бир қисмидан воз кечиши керак” 06 мая, 22:44 1
  • Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик" 06 мая, 22:29 0
  • Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди" 06 мая, 22:21 0
  • Суперлига. "Нефтчи" ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди 06 мая, 22:17 0
  • Эрон чемпионати. Остон Ўруновнинг дубли "Персеполис"га ғалаба келтирди 06 мая, 22:12 0
  • Олий суд 198 нафар қатағон қурбонига оқлов ҳукми чиқарди 06 мая, 22:00 0
  • Озиш учун қанча югуриш керак? 06 мая, 21:40 0
  • Британиялик миллиардер уйланди. 25 млн доллар сарфланган тўй 4 кун давом этди 06 мая, 21:15 3
  • Ўзбекистонда италияликлар мода ва дизайн соҳасида дарс ўтади 06 мая, 20:51 4
  • Белгия Исроилга нисбатан савдо санкцияларини қўллаш ташаббусини илгари сурди 06 мая, 20:26 21
  • Кападзе Париж-2024 ҳақида: «Шомуродовни чақиришни иложи бўлса, нега бундан фойдаланмаслигим керак?» 06 мая, 20:03 91
  • Россия қўшинлари Украина шарқидаги иккита аҳоли пунктини тўлиқ эгаллади 06 мая, 19:37 143
  • Бўлимлар