«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 13:48
ЎЗO‘Z

Витаминларга бой меванинг кўпчиликка номаълум хусусиятлари

27 ноя, 19:36 3 364 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Витаминларга бой меванинг кўпчиликка номаълум хусусиятлари Фото: «fishing-karavan.ru»
Анор юрак-қон томир тизимини соғлом сақлашда истеъмол қилинадиган мевалардан биридир. Унинг таркибидаги Б12 витамини қон босимини меъёрлаштиришга ёрдам беради, қон томирлари деворларини мустаҳкамлайди, уларнинг эластиклигини оширади ва қизил қон таначалари ва гемоглобиннинг фаол синтезига ёрдам беради.

Шунингдек, анор меваси мия ва асаб тизимининг равон ишлаши учун ҳам муҳим ҳисобланади. Маълумки, гемоглобин пастлиги туфайли мия етарли миқдорда кислород олмайди, шунинг учун инсонда сурункали чарчоқ, хотира сусайиши ва диққатни жамлашда муаммолар пайдо бўлади.

Организм вирусли касалликларга жуда мойил бўлган вақтда анор мавсуми бошланади. Анор C витамини ва мевали кислоталарга бой бўлиб, улар организм ҳужайраларини зарарланишдан ҳимоя қилади. Иммунитетнинг энг асосий ҳимоячиси − иммуноглобулин ишлаб чиқаришни рағбатлантиради. Бундан ташқари, анор кучли антибактериал ва антисептик хусусиятларга эга, бу эса организмни бактериялардан ишончли ҳимоя қилиш имконини беради.

Фото: Harper’s Bazaar
Анор шарбати турли хил мева – лимон, олма, шовул ва қаҳрабо кислоталари билан тўйинган. Улар организмда pH-мувозанатини тартибга солиш, токсинларни чиқариб ташлаш, организмни зарарсизлантиришни таъминлаш, овқат ҳазм қилишни рағбатлантириш ва модда алмашинув жараёнини яхшилашга хизмат қилади. Аммо ошқозон ўта сезувчан бўлса, у ҳолда анор шарбатини сув билан суюлтириб, сўнгра истеъмол қилиш керак. Акс ҳолда ундаги юқори кислоталилик бир қанча нохушликларга олиб келиши мумкин.

Анорнинг энг фойдали жиҳатидан яна бири − гўзаллик ва ёшликни сақлаб қолишга ёрдам беради. C витамини, мевали кислоталар ва тери ошловчи моддалар ҳисобига яллиғланиш реакцияларининг ривожланишига тўсқинлик қилади, қариш жараёнини секинлаштиради, ажинлар пайдо бўлишининг олдини олади ва терини ультрабинафша нурларининг зарарли таъсиридан ҳимоя қилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 110
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 280
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 138
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 322
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 216
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 276
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон Бибихоним масжидини реконструкция қилаётган Қатарга миннатдорлик билдирди 01 мая, 12:44 0
  • Украина Қуролли кучлари қўмондонлари ғалабага ишонишни тўхтатишди 01 мая, 12:22 0
  • АҚШда Зеленский украиналиклардан нимани яшираётгани ошкор этилди 01 мая, 12:02 1
  • Маск Украина ва АҚШ ўртасидаги музокараларни бир сўз билан таърифлади 01 мая, 11:35 11
  • Қозоғистонда давлатлараро қидирувга берилган шахс Самарқандда ушланди 01 мая, 11:18 14
  • Иордан дарёси Ғарбий соҳилида фаластинлик талабалар немис дипломатини тадбирдан қувиб чиқарди 01 мая, 10:53 25
  • Украина 300 мингта дрон сотиб олиш учун пул ажратади 01 мая, 10:30 37
  • Украина Қримга ATACMS ракеталари билан ҳужум қилди 01 мая, 10:11 155
  • Binance асосчиси тўрт ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 01 мая, 10:06 34
  • Грузия пойтахтида намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашув юз берди 01 мая, 09:13 58
  • Тошкентда пулларни кўпайтириб беришини айтиб, фуқарони чув туширган трейдер ушланди 01 мая, 09:11 21
  • ЕЧЛ. “Бавария” ва “Реал” ўртасидаги дастлабки учрашувда жанговар дуранг қайд этилди 01 мая, 09:03 45
  • Бўлимлар