«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 10:44
ЎЗO‘Z

Тишларни нотўғри тозалаётганликдан дарак берувчи 5 та белги

23 ноя, 11:33 3 420 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тишларни нотўғри тозалаётганликдан дарак берувчи 5 та белги Фото: Flizor
Тиш шифокорларнинг тажрибасига кўра, нафақат кичик ёшдагилар, балки катталар ҳам тишларни қандай қилиб тўғри тозалашни билмайди. Кўпинча улар тиш чўткасини горизонтал равишда ҳаракатлантиради. Оғиздаги сўлак ва озиқ-овқат қолдиқларини бартараф этиш учун эса тиш чўткасини айлана шаклда ҳаракатлантириш зарур. Шунингдек, тишларни тўғри тозаламаслик оқибатида оғиз бўшлиғида бир қанча нохуш ҳолатлар ҳам пайдо бўлиши мумкин.

Тиш юзасида сўлак қопламаси
Тилни тишлар устидан юритганда сўлак қопламасини ҳис қилиш мумкин. Агар шундай бўлса, зудлик билан улар тозалашга муҳтожлигини англатади. Нима учун бу хавфли, деган савол туғилиши мумкин. Бу бактерияларни кўпайиш жойи бўлиб, тишларнинг касалланиш хавфини оширади. Шунинг учун эрталаб ва кечки пайт овқатдан кейин тишларни 2-3 дақиқа давомида ювиш тавсия этилади. Тишларни тозалашда нафақат уларнинг олди қисми, балки орқа ва орадаги бўшлиқларга ҳам эътибор қаратиш зарур.

Оғиз бўшлиғидаги нохуш ҳид
Тишлар орасида қолиб кетган озиқ-овқат аста-секин чирий бошлайди ва ёқимсиз ҳид пайдо бўлишига олиб келади. Бу тиш эгасига сезилмаслиги мумкин, лекин атрофдагиларга ноқулайлик туғдиради. Бунга йўл қўймаслик учун ҳар куни нафақат чўткадан, балки тиш ипидан ҳам фойдаланиш керак. Ушбу восита тишлар орасидаги озиқ-овқат қолдиқларини олиб ташлаш учун ҳам жуда яхши.

Милкларнинг қонаши
Нотўғри тозалаш нафақат тиш эмалига, балки оғиз бўшлиғининг юмшоқ тўқималарига ҳам зарар етказади. Бактериялар эса яллиғланиш жараёнини қўзғатади. Юмшоқ чўтка тишларнинг юзасини тозалашдан ташқари, милкларни ҳам массаж қилади. Бу эса қон айланишини яхшилайди, сўлакларни олиб ташлайди ва тўқималарни даволайди.

Тиш сезгирлигининг ошиши
Шахсий гигиена воситаларининг нотўғри танланганлиги ва тишларни тўғри тозаламаслик уларнинг сезгирлиги ошишига олиб келиши мумкин. Бунда ҳар бир таом иссиқ, совуқ, нордон ёки ширин бўлсин, таъсир қилади. Ҳатто салқин ҳаво ҳам бироз оғриқларни пайдо қилади. Бу каби тишларни даволаш учун стоматологга ўз вақтида мурожаат қилиш керак. Шифокор, албатта, тозалаш техникаси ҳамда сезгирликни камайтиришга ёрдам берадиган маҳсулотларни тавсия этади.

Кариес касаллиги
Кариес кўпинча тишларни нотўғри ювиш натижасида юзага келади. Ён қисмдаги тишларни ювиш бироз қийин бўлганлиги сабабли касаллик айнан ўша ерда пайдо бўлади. Бу эса хавфли, сабаби кариес сезилмас даражада ривожланади. Тиш ичига тарқалиб, тишнинг асаб толаларига етиб боргандагина оғриқ туфайли касалликни пайқаш мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 218
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 135
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 326
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 177
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 370
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 256
  • Сўнгги янгиликлар
  • Си Жинпинг Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича Париж билан ҳамкорликка тайёрлигини билдирди 06 мая, 09:45 17
  • Оқ уй Украина 2025 йилда ҳужумга ўтишини тахмин қилмоқда 06 мая, 09:41 21
  • АПЛ. “Ливерпуль” 6 та гол урилган ўйинда “Тоттенҳэм”ни мағлуб этди 06 мая, 08:26 24
  • Японияда тиш ўстирувчи дунёдаги биринчи дори синовдан ўтказилади 06 мая, 08:21 18
  • Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади 06 мая, 06:00 80
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 199
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 31
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 170
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 66
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 58
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 172
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 154
  • Бўлимлар