«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 03:29
ЎЗO‘Z

Болани бешикка белаш унинг ривожланишига ёмон таъсир қиладими?

19 ноя, 13:57 3 675 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Болани бешикка белаш унинг ривожланишига ёмон таъсир қиладими? ССВ матбуот хизмати Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Муроджон Ирисметов суҳбат уюштирди.

– Маълумки, бугун травматология ва ортопедия соҳаси ҳам жадал ривожланяпти. Бу борада мамлакатимиз тиббиётининг салоҳияти қандай?
– Тўғри, кейинги йилларда соҳа ривожи янги босқичга кўтарилди, диагностика ва даволаш борасида муҳим янгиликлар амалиётга кириб келди. Эндопротезлаш, кўкрак қафаси деформациялари, сколиоз, артроскопик операциялар, блокловчи остеосинтез операциялар бунга мисолдир. Диагностика соҳасида компьютер тамограф, магнит резонанс тамограф, рақамли рентген, электрон подометрия, рентген денситометрия, бўғимларни УЗИ текшируви каби замонавий технологиялар татбиқ этилган.

– Кўпчиликка унча таниш бўлмаган дисплазия касаллиги ҳақида маълумот берсангиз. Бундай нуқсони бор болаларни йўргаклашда қандай қоидаларга амал қилиш керак?
– Дисплазия бўкса бўғими шаклланишида юзага келадиган нуқсондир. Агар чақалоқда шундай нуқсон бўлса, туғруқ мажмуасидаёқ ортопед кўриги жараёнида аниқланади. Сўнгра бундай болаларнинг парвариши ва ривожланишини алоҳида назорат қилишда патронаж ҳамширанинг ўрни муҳим. Хусусан, болани йўргаклашда оёқларининг орасини кенг қилиб очиб қўйиш керак. Шунда сон бошчаси чаноқ косачасига тўла кириши таъминланади ва бўғимнинг тўғри шаклланишига имкон яратилади.

Қолаверса, болани ўз вақтида ортопед кўригидан ўтказиш, белгиланган муолажаларни вақтида олиб, касалликни бартараф этиш лозим. Акс ҳолда, нуқсон туфайли бўғимлар нотўғри шаклланиб, кейинчалик жиддий касаллик юзага келиши мумкин.

– Болани бешикка белаш таянч-ҳаракат тизимлари ривожланишига муайян даражада салбий таъсир этади дейишади. Бу борада Сиз қандай фикрдасиз?
– Бешикка белаш чаноқ (букса) бўғимида дисплазия аниқланган ва дисплазия билан даволанаётган болаларда оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Айниқса, қиз болаларда букса бўғимининг оғир даражадаги артрозларини келтириб чиқариши ва ногиронликка сабаб бўлиши мумкин. Шундай касаллиги бўлган болаларни бешикка белашда эҳтиёт бўлиш керак.

Болани бешикка ётқизишдан олдин унинг вужуди сиқиб йўргакланади, қўллари боғланади, оёқлари ҳам бир-бирига жуда яқин қилиб ўралади. Бу жуда нотўғри. Бола вужуди айни ўсиб-ривожланадиган даврда бундай ўраб-чирмаб қўйиш соғлиғига жиддий салбий таъсир қилади. Бундан ташқари, баъзи оналар уй-рўзғор ишлари билан бандлигини рўкач қилиб, болани бешикда узоқ вақт қолдиради.

Натижада жадал ўсадиган даврда бола организми эркин ҳаракат қилишдан мосуво бўлиши, кейинчалик соғлиғига, айниқса, таянч-ҳаракат тизимларининг рисоладагидек ривожланишига таъсир ўтказмай қолмайди. Шу боис, она болани йўргаклашда юқорида айтганимиздек, оёқлар орасини катта очиб, қўлларини бўш қўйиши, гавда бемалол ҳаракатланиши учун шароит яратиши мақсадга мувофиқдир.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 179
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 130
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 305
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 159
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 349
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 239
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 37
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 13
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 4
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 11
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 110
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 55
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 37
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 131
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 136
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 48
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 80
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 78
  • Бўлимлар