«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 23:17
ЎЗO‘Z

Қандай маҳсулотлар буйракларни нобуд қилади?

05 ноя, 10:14 3 333 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қандай маҳсулотлар буйракларни нобуд қилади? Фото: «Karaidel.rbsmi.ru»
Буйраклар организмдаги зарарли моддаларни зарарсизлантиришга жавобгар бўлиб, токсинларни чиқариб юборади. Жуфт аъзонинг ишини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга зарар етказмасликка ҳаракат қилиш, ҳалокатли таъсир кўрсатадиган маҳсулотларни истеъмол қилмаслик керак. Қуйида буйракларни ишдан чиқарадиган маҳсулотлар билан танишасиз.

Спиртли ичимликлар

Алкоголь — буйраклар учун биринчи рақамли душман. Спиртли ичимликлар организмимизни заҳарлайди, буйракларни зўриқиб ишлашга мажбур қилади. Алкоголь истеъмол қилгандан сўнг организм суюқлик йўқотилишидан қийнала бошлайди, қон қуюқлашиб кетади. Бу эса буйракларнинг қонни фильтрлашини қийинлаштиради.

Туз

Туз туфайли организмда ортиқча суюқлик сақланиб қолади. Натижада шиш келиб чиқади, гипертония ривожланади. Ушбу муаммоларнинг олдини олиш учун дўконларда сотиладиган оқ туздан бош тортиш керак. Унинг ўрнига доривор гиёҳлардан фойдаланган маъқул.

Газланган ширин ичимликлар

Газланган ширин ичимликлар таркибида кўп миқдорда қанд бор. Бир стакан газланган ширин ичимлик истеъмол қилганимизда организмдаги глюкоза миқдори бирдан кўтарилиб кетади. Бундай ичимликларга муккасидан кетиш қандли диабет келиб чиқишига ва буйракларда тош ҳосил бўлишига олиб келади.

Қаҳва

Кофеин буйракларни қўзғатади. Кўп (кунига 3 пиёладан ортиқ) қаҳва ичганда буйракларга жиддий зарар етказиши ва жиддий касалликларни келтириб чиқариши ҳеч гап эмас.

Қаҳвани, айниқса, оч қоринга ичиш зарар. Бунда ҳазм қилиш тизими аъзолари ҳазм қилувчи ферментлар ажрата бошлайди. Организмга озиқ-овқат маҳсулоти тушмагани боис бу ферментлар ҳазм қилиш аъзоларининг ўзини парчалай бошлайди.

Фаст-фуд

Тез пишар озиқ-овқат маҳсулотларига туз ва зарарли моддалар кўп қўшилади. Тез-тез фаст-фуд истеъмол қилиш эса буйраклар фаолиятига жиддий таъсир кўрсатиб, семизликка сабаб бўлиши, қонда холестерин даражасини ошириши ҳамда тромб ва тиқинларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Шоҳида Исроилова тайёрлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 168
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 118
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 294
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 193
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 258
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 406
  • Сўнгги янгиликлар
  • Рўзиқул Бердиев: "Кубок ўйинлари давомида йигитларда кучли иштиёқ сезмадим" 28 апр, 22:53 0
  • Блинкеннинг Хитойга ташрифи. Нималар муҳокама қилинган? 28 апр, 22:44 0
  • Зеленский украиналикларни қўрқитмаслик учун ҳалок бўлганлар сонини камайтириб айтган 28 апр, 22:20 2
  • Қашқадарё вилоятидаги қишлоқ “Туризм маҳалласи” мақомини олди 28 апр, 22:00 0
  • Россиянинг “Кушевская” аэродромига дронлар ҳужум қилди 28 апр, 21:39 22
  • Украина ташқи ишлар вазири Путинни “сиёсий ҳайвон” деб атади 28 апр, 21:19 59
  • Москва аэропортларида 1000 га яқин тожикистонлик қолиб кетди 28 апр, 20:11 75
  • Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим" 28 апр, 19:43 216
  • Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? 28 апр, 19:24 163
  • Футзал. Эрон 13 карра Осиё чемпионлигини қўлга киритди 28 апр, 19:17 70
  • Хосе Венансио Лопес: Баъзи вазиятларда ўзимиз назоратни йўқотдик 28 апр, 18:50 47
  • Фронтдаги вазият: РФ армияси Донецк областида мудофаани ёриб ўтди 28 апр, 18:47 260
  • Бўлимлар