«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2024, 15:41
ЎЗO‘Z

Мева ва сабзавотлар даволай оладиган 7 касаллик

28 окт, 13:04 3 027 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мева ва сабзавотлар даволай оладиган 7 касаллик Фото: «Домашний очаг»
Баъзида соғлиқдаги муаммоларни бартараф этиш учун кўпроқ янги сабзавот ва меваларни истеъмол қилиш керак. Уларни кунига, тахминан, беш дона қабул қилиш тавсия этилади. Аммо оз миқдордаги одамларгина бунга риоя қилади. Кўпчилик эса кунига бир-икки дона билан чекланади. Демак, саломатлик учун рационни қайтадан кўриб чиқиш зарур.

Милкларнинг қонаши

Фото: «Домашний очаг»
C витамин етишмовчилиги туфайли тери шикастланиши енгиллашади, айниқса, милкларнинг қонаши кўпроқ кузатилади. Ушбу муаммонинг олдини олиш учун булғор қалампири, салат барги, карам, помидор ва цитрус мевалар истеъмол қилиш керак.

Доимо чарчоқни ҳис қилиш

Фото: «Домашний очаг»
Рационда B витамини камлиги туфайли танада энергия ва тетиклик етишмайди. Бунинг учун нўхат, ловия, ясмиқ каби дуккаклилар ҳамда кўкатлар истеъмол қилиш тавсия этилади.

Тез-тез шамоллаш

Фото: «Домашний очаг»
Организмда C витаминининг етишмаслиги туфайли тез-тез шамоллаб қолиш ҳолати кузатилади. Касалликнинг олдини олиш учун мунтазам равишда яшил сабзавот ва цитрус мевалар қабул қилиш керак.

Хотиранинг сусайиши

Фото: «Домашний очаг»
Лютеин – янги маълумотни ўзлаштиришга ёрдам берадиган, шунингдек, уларни хотирада узоқ сақланишини таъминлайдиган озуқа моддаси. Бунга сабзи, брокколи, маккажўхори, помидор, кўкат барглари киради. Агар хотирада муаммолар бўлса, ушбу сабзавотларни рационга қўшиш тавсия этилади.

Стрессни енгишда қийинчилик

Фото: «Домашний очаг»
Стресс инсон ҳаётини ажралмас қисмидир, аммо уни енгиш чораларини кўриш керак. Бунинг учун истеъмол қилинаётган маҳсулотлар антиоксидантлар, полифеноллар ва каротиноидлар каби яллиғланишга қарши бирикмаларга бой бўлиши керак. Уларнинг барчаси эса мева ва сабзавотларда мавжуд.

Томир тортишиши

Фото: «Домашний очаг»
Томир тортишишининг олдини олувчи самарали микроэлемент калийдир. Шунингдек, мунтазам спорт билан шуғулланувчи ёки иссиқ ҳавода ташқарида бўлувчилар учун ушбу модда жуда муҳим саналади. Айниқса, калий юракнинг меъёрда ишлашига ёрдам беради. Калий етишмовчилигининг асосий ечими кўпроқ банан истеъмол қилишдир. Бир дона бананда ўртача 420 мг калий мавжуд.

Ортиқча вазндан қутула олмаслик

Фото: «Домашний очаг»
Мева ва сабзавотларнинг яна бир бебаҳо хусусияти – уларнинг таркибидаги тола узоқ вақтга етадиган тўйинганлик ҳиссини беради. Шунингдек, уларнинг аксариятида калория миқдори кам. Шу сабабдан очликни ҳис қилмаган ҳолда вазн ташлаш кўпроқ самара беради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 93
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 262
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 131
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 309
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 209
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 270
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент вилоятида икки йигит такси ҳайдовчисининг жонига қасд қилмоқчи бўлди 30 апр, 14:49 0
  • АҚШда МХА собиқ ходими Россия фойдасига жосуслик қилгани учун 21 йилга қамалди 30 апр, 14:37 0
  • Ўзбекистонда уй-жой ва автомобиллар олди-сотдиси нақд пулсиз шаклга ўтказилиши мумкин 30 апр, 13:10 21
  • Тошкент марказидаги кўчалардан бирида асфалт ўпирилиб тушди 30 апр, 12:33 30
  • Орол денгизи бўйида мобил алоқа ва интернет тармоғи ишга туширилди 30 апр, 12:12 16
  • Наманганда 11-синф ўқувчиси Lacetti’да икки талабани уриб юборди 30 апр, 11:53 36
  • Афғонистонда қуролланган шахслар масжидда одамларни отиб ташлади 30 апр, 11:30 135
  • Қозоғистонда собиқ ички ишлар вазири қўлга олинди 30 апр, 11:13 70
  • Гуржистон парламентида «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун туфайли муштлашув юз берди 30 апр, 10:50 25
  • Ўзбекистонликлар Саудияга тиббиёт ва меҳмонхона соҳалари бўйича ишга юборилиши мумкин 30 апр, 10:26 24
  • Фон дер Ляйен Путиннинг «ишонли одамлари» билан ҳамкорликни истисно этди 30 апр, 10:01 147
  • Ҳамид Содиқ: “Агар қонунлар ишламаса, қонунларнинг вазифасини коррупция бажаришни бошлайди” 30 апр, 09:55 82
  • Бўлимлар