«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 06:32
ЎЗO‘Z

Ёшга нисбатан катта кўринишга сабаб бўлувчи 7 маҳсулот

10 окт, 23:30 4 275 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ёшга нисбатан катта кўринишга сабаб бўлувчи 7 маҳсулот Фото: «Пикабу»
Таом сизни яшартириши, чиройли ва соғлом кўринишингизга сабабчи бўлади. Ёки аксинча, рационингиздаги маҳсулотлар сизнинг ёшингизга нисбатан катта кўринишингиз ва саломатлигингизда муаммо келтириб чиқаради.

Картошка фри
Қовурилган ёғ янги ва бундан аввал ишлатилмаган бўлсагина, фри гарнир учун яхши вариант. Умумий овқатланиш жойларида ёғ бир неча марта ишлатилади ва бунинг оқибатида картошка фри трансёғ ва зарарли моддаларга тўла таомга айланади. Бу каби маҳсулотларни қанча кўп ейилса, иккинчи турдаги қандли диабет ёки инфаркт билан касалланиш хавфи шунча юқори бўлади. Қовурилган таом истеъмол қилмоқчи бўлганларга эса ёғдан қайта фойдаланмаслик тавсия қилинади.

Консерваланган маҳсулотлар
Консерваланган сабзавот ёки тайёр шўрва ва бўтқаларни харид қилишдан аввал таркибини яхшилаб кўздан кечириш керак, аксари ҳолларда бундай маҳсулотларга кўп миқдорда натрий қўшилган бўлади. Шифокорлар тузнинг меъёрдан кўп истеъмол қилиниши буйрак, жигар ва юрак ва қон-томирларда муаммо келтириб чиқаришини таъкидлайди. Шунингдек, консерваланган баъзи таомлар таркибида трансёғлар кўплиги ва улар истеъмолидан кейин организмда «ёмон» холестерин кўпаяди, инсульт ёки иккинчи турдаги қандли диабетга чалиниш хавфини оширади.

Тайёр ширинликлар
Кекс, круассан ва бошқа ширинликларни харид қилишдан аввал таркиби билан танишиб чиқинг. Айрим маҳсулотларнинг сақлаш муддатини чўзиш мақсадида кўпинча «ёмон» холестеринни кўпайишига олиб келадиган трансёғлар қўшилади.

Қайта ишланган гўшт маҳсулотлари
2019 йилда колбаса, сосиска ва бошқа қайта ишланган гўшт маҳсулотлари ЖССТ томонидан расман кансероген маҳсулот деб тан олинди. Уларни тайёрлашда хавфли консервантлар қўшилгани сабаб истеъмоли колоректал саратон хавфини туғдириши мумкин. Шунингдек, мазкур маҳсулотларда трансёғ, натрий ва бошқа зарарли қўшимчалар миқдори юқори бўлади.

Мева шарбати ва смузилар
2019 йилда ўтказилган тадқиқотда ҳар куни икки стакандан истеъмол қилинган мева шарбати юрак касалликлари хавфини 150 фоизга кўпайтириши аниқланган. Гап шундаки, бундай шарбатларда фойдали клетчаткалар қолмайди, лекин фруктоза мўл бўлади.

Кофеин
Чой, қаҳва каби таркибида кофеин бўлган ичимликлар саломатлик учун фойдали, метаболизмни яхшилайди, асаб ва юрак қон-томир тизимини фаол ишлашига ёрдам беради, аммо кофеин миқдорининг юқори бўлиши организмни сувсизланиши ва тўқималарнинг эрта қаришига олиб келади. Агар сиз чой ва қаҳва ичишни ёқтирсангиз, кун давомида етарлича сув ичишга ҳам эътибор беринг.

Гриллда пиширилган гўшт
Кабоб ёки гриллда пиширилган бошқа гўшт маҳсулотларининг оловдан куйган қисми онкологлар фикрича, зарарли моддаларга бой бўлади. Шу сабаб ҳам унинг истеъмолидан кейин юрак ва буйрак саломатлигида муаммо кузатилиши, терининг эластиклиги ва аҳволи ҳам ёмонлашиши мумкин. Саломатлигингизга эътиборли бўлиш ва хавфли касалликларнинг олдини олиш учун кабоб ейиш давомида куйган гўшт бўлагини олиб ташлашга одатланинг.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 52
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 126
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 301
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 151
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 341
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 230
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 106
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 118
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 181
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 51
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 78
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 153
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 237
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 140
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 30
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 45
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 122
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 173
  • Бўлимлар