«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 15:21
ЎЗO‘Z

Коронавирус парҳези: касалликка чалинганда воз кечиш керак бўлган 6 та маҳсулот

29 сен, 15:30 3 471 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирус парҳези: касалликка чалинганда воз кечиш керак бўлган 6 та маҳсулот Фото: «Домашний очаг»
Организм оддий шамоллаш ёки COVID-19 билан кураш олиб бораётганда, энг аввало, кучга муҳтож бўлади. Айнан шундай пайтда тўғри ва соғлом овқатланиш жуда муҳимдир. Сабаби истеъмол қилинаётган ҳар бир маҳсулот «кураш»да катта роль ўйнайди. Агар касаллик аломати сезила бошланса, қуйидаги 6 маҳсулотни рациондан чиқариш тавсия этилади.

Апельсин шарбати
Агар касаллик йўтал ёки шамоллаш билан кечадиган бўлса, апельсин, мандарин ёки улардан тайёрланадиган шарбатни ичишни тўхтатган маъқул. Сабаби ушбу мевалар таркибида лимон кислотаси кўп бўлиб, у яллиғланган томоқнинг шиллиқ қаватига зарар етказиши ва тикланишига тўсқинлик қилиши мумкин.

Ширинликлар
Айниқса, касалланган пайтда организм ширинлик талаб қилади, гўёки ундан касалликка қарши курашда энергия оладигандек туюлади. Аслида эса бундай эмас, таркибида шакар бўлган бирор ширинлик истеъмол қилинса, иммунитет сусаяди ва касаллик қайталаниши ҳолати кузатилади. Ундан кўра, ширинликлар ўрнига шакарсиз қора шоколад истеъмол қилиш тавсия этилади, бунинг учун тана эгасидан, албатта, миннатдор бўлади.

Кофеинли газланган ичимликлар
Ширин таъмга эга газланган ичимликларни рациондан умуман чиқариб ташлаган маъқул. Улар, аввало, юрак-қон томир тизимига зарар етказади. Модда алмашинувини бузади ва ҳатто саратон хавфини ҳам оширади. Айниқса, касал бўлганда организм учун икки маротаба зарар, кофеин танани сувсизлантиради, шакар эса иммунитетни туширади.

Спиртли ичимликлар
Ҳар қандай касалликка чалинган ёки, умуман, соғлом инсонга ҳам спиртли ичимликнинг турган-битгани заҳар. Биринчидан, танани сувсизлантиради. Иккинчидан, ошқозон-ичак йўли билан боғлиқ ҳар қандай муаммоларни кучайтириши мумкин. Агар ич қотиши ёки диарея кузатилаётган бўлса, спиртли ичимликлар қабул қилишни бас қилиш керак.

Фаст-фуд
Бонн университетининг тадқиқотчилари шуни маълум қилдики, фаст-фуд таомлар организмни кучсизлантириб, унга турли хил касалликлар юкланишига сабаб бўлар экан. Шунинг учун ҳам бу каби тезпишар егуликлардан нафақат касалланган вақтда, балки соғлом пайтдаёқ воз кечиш керак.

Аччиқ таомлар
Агар шамоллаш бурун ва томоқ соҳаларида сезила бошланса, бунинг учун аччиқ таомлар истеъмолини дарҳол тўхтатиш керак. Ҳар қандай аччиқ таомлар бурун ва томоқ шиллиқ қаватига зарар етказади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 188
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 132
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 308
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 162
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 350
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 243
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 0
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 0
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 0
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 5
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 15
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 12
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 19
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 54
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 42
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 61
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 47
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 239
  • Бўлимлар