«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 08:04
ЎЗO‘Z

Юрак саломатлиги учун истеъмол қилишдан воз кечиш тавсия қилинадиган 5 маҳсулот

22 сен, 16:56 4 166 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Юрак саломатлиги учун истеъмол қилишдан воз кечиш тавсия қилинадиган 5 маҳсулот Фото: «Домашний Очаг»
Юрак саломатлигида муаммолар кузатилиши турмуш тарзи, насл ва албатта, истеъмол маҳсулотлари билан ҳам боғлиқ бўлади. Зарарли маҳсулотларнинг рациондан олиб ташланмаслиги юрак қон-томир билан боғлиқ касалликлар юзага келиши ҳатто юрак хуружига ҳам олиб келиши мумкин. Саломатлигига эътиборли бўлган, узоқ умр кўришни истайдиганларга қуйидаги маҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия қилинмайди.

Қайта ишланган гўшт маҳсулотлари
Қайта ишланган гўшт маҳсулотлари — сосиска, колбаса ва бошқалар саломатлик учун зарарли ҳисобланади. Онкологлар томонидан кансероген экани таъкидланган мазкур маҳсулотни эндиликда кардеологлар томонидан ҳам юрак саломатлиги учун рациондан қисқартириш тавсия қилинади. Тўйинган ёғлар манбайи бўлган бундай гўшт маҳсулотларига яроқлилик муддатини ошириш учун кўп миқдорда натрий қўшилади. Тўйинган ёғ ҳам натрий ҳам юрак фаолияти учун жуда ҳам хавфли ҳисобланади.

Қизил гўшт
Сиз учун иштаҳали туюлган стейк қилиб пиширилган қизил гўшт юрак ва қон-томирлар учун зарарли бўлган туз, холестерин, тўйинган ёғларнинг кони бўлади. Шу сабабдан ҳам уни истеъмол қилишда меъёрга риоя қилиш тавсия қилинади.

Картошкали чипс ва поп-корн
Уларнинг ҳар иккиси ҳам уй шароитида тайёрланса ва туз қўшилмаса, фойдали бўлиши мумкин, лекин харид қилингани эмас. Шундоқ ҳам ҳар куни туз миқдори сезиларли даражада оширилади. Бу каби тузли маҳсулотларнинг истеъмоли эса юрак ва қон-томирлар учун янада оғир бўлиши мумкин. Тузли маҳсулотларни истеъмол қилишдан тийилинг ва ўзингиз тайёрлаганда ҳам туз миқдорини секин-аста камайтириб боришга ҳаракат қилинг.

Парҳезли ичимликлар
Газланган сув ва шарбатлар юрак учун хавфли саналади. Шакар ёки шакар ўрнини босувчи қўшимчалар қўшилган ичимликларни мунтазам истеъмол қилиш, юрак фаолиятини ишдан чиқариши, шунингдек, саратонга ҳам олиб келиши мумкин.

Тез тайёр бўладиган «лапша»
Тез тайёр бўладиган макаронларда кунлик меъёр ҳисобланган тузнинг тенг ярми бўлиши мумкин. Бундан ташқари барча тез тайёр бўладиган «лапша»лар фритюр методи — юқори ҳароратдаги кўп миқдордаги ёғда қовуриш орқали тайёрланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 201
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 134
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 313
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 171
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 360
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 246
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 1
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 47
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 30
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 23
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 52
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 41
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 25
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 91
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 304
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 81
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 87
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 152
  • Бўлимлар