«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 13:55
ЎЗO‘Z

Организм учун етарли сувни қандай тўғри ичиш керак? Мутахассисдан тавсиялар

19 июл, 15:00 4 903 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Организм учун етарли сувни қандай тўғри ичиш керак? Мутахассисдан тавсиялар Фото: Sm News
Голливуд юлдузларининг парҳезшуноси, детокс бўйича мутахассис Кимберли Снайдернинг таъкидлашига қараганда, бутун инсон организми — органлар фаолияти ва гормонал баланс муқобил гидрадацияга тобе бўлади. Организм яхши намланган бўлса, инсон ўзини яхши ҳис қилади ва бу ташқи кўринишига ҳам таъсир ўтказмай қолмайди. Агар аксинча бўлса, суяк, тери билан боғлиқ муаммолар, соч қуриши, детоксикация ва овқат ҳазм бўлиш жараёнининг секинлашиши кузатилади. Бундан ташқари, сурункали чарчоқ, бош айланиши ва уйқусизлик кабилар ҳам безовта қилиши мумкин.

Машҳурлардан Риз Уизерспун, Дрю Берримор ва Руни Маралар, Кимберлининг бир неча йиллик мижозлари ҳисобланади ва мутахассиснинг маслаҳатларига қатъиян амал қилади. Қуйида Кимберлининг организм саломатлиги учун қандай сув ичиш кераклиги бўйича берган маслаҳатларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Сув балансига риоя қилиш
Яқингача камида кунига саккиз стакан сув ичиш керак деган тушунча бўлган. Аслида эса ҳар бир инсон индивидуал ўзидан келиб чиққан ҳолда, вазнига қараб сув истеъмол қилиши керак. Қолаверса, кўчада мавжуд ҳарорат ҳам сув миқдорини кўпайиши ёки камайишига сабабчи бўлиши мумкин. Шу боисдан ҳам мутахассис, аёллар кунига 1,7 литр, эркаклар 3,7 литр сув истеъмол қилишини тавсия қилади.

Бир вақтда кўп миқдорда сув ичманг
Бирданига ярим литр сув ичишдан фойда йўқ. Айниқса кечқурун, чунки сув бирданига организмда сўрилмайди ва сиз кечаси била ҳожатхонага қатнашингизга тўғри келади. Шу боисдан сувни кам-камдан кун давомида ичиш тавсия қилинади.

Фото: Run review
Хона ҳароратидаги сувни ичинг
Кимберли мижозларига ҳамиша хона ҳароратидаги сувни ичишни тавсия қилади. Чунки хона ҳароратидаги сувни организм тана ҳароратига мослаб иситиш учун энергия сарфламайди ва шу сабабли ҳам организмни совуқ сувдан ҳам кўпроқ намлантира олади.

Тонгни бир стакан сув билан қарши олишга одатланинг
Организмни тўғри намланиши учун, уйғонганингиздан кейин бир стакан сув ичишга одатланинг. Тунда организм сувсизлангани сабаб ҳам унинг ўрнини босиш муҳим саналади. Сув билан бошланган кунда инсон ўзини энергияга тўла ҳис қилади. Сувга бир бўлак лимон қўшиб ичилса яна яхши — витамин C таъсирни кучайтиради.

Танаввул вақтида эмас оралиғида сув ичинг
Овқатланиш давомида сув ичганда, таомдаги керакли модда ва витаминлар ювилиб кетиши мумкинлиги учун ҳам танаввул вақтида сув ичиш тавсия қилинмайди. Таомдан камида ярим соат аввал ёки ярим соат кейин истеъмол қилишга одатланиш керак.

Организмни намлантирадиган маҳсулотларни канда қилманг
Сувдан ташқари истеъмол маҳсулотлари билан ҳам намлантириш балансини сақлашга уриниш керак. Масалан, сув ва фойдали ферментлар, витаминларга бой бодринг ва минерал, клечатка манбайи бўлган селдер шулар жумласидан.

Қаҳва ва алкогол истеъмолини назорат қилинг
Ушбу маҳсулотлар сийдик ҳайдаш хусусиятига эга эканлиги сабаб ҳам уларнинг истеъмолидан кейин организм кўп миқдорда сув йўқотади. Йўқотилган суюқлик ўрнини эса сув билан тўлдириш керак бўлади.

Визуал ёдга солишга ҳаракат қилинг
Аксарият кишилар кўп миқдорда сув ичишга ҳаракат қилиши, аммо унутиб қўйишини таъкидлайди. Бундай ҳолатда бир марталик бўлмаган идишга сув солиб, уни ўзи билан олиб юриш ва иш столига қўйиб қўйиш тавсия қилинади. Чунки идиш сизга сув ичишингиз кераклигини эслатиб туради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 110
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 280
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 138
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 322
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 216
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 276
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон Бибихоним масжидини реконструкция қилаётган Қатарга миннатдорлик билдирди 01 мая, 12:44 0
  • Украина Қуролли кучлари қўмондонлари ғалабага ишонишни тўхтатишди 01 мая, 12:22 0
  • АҚШда Зеленский украиналиклардан нимани яшираётгани ошкор этилди 01 мая, 12:02 1
  • Маск Украина ва АҚШ ўртасидаги музокараларни бир сўз билан таърифлади 01 мая, 11:35 11
  • Қозоғистонда давлатлараро қидирувга берилган шахс Самарқандда ушланди 01 мая, 11:18 14
  • Иордан дарёси Ғарбий соҳилида фаластинлик талабалар немис дипломатини тадбирдан қувиб чиқарди 01 мая, 10:53 25
  • Украина 300 мингта дрон сотиб олиш учун пул ажратади 01 мая, 10:30 37
  • Украина Қримга ATACMS ракеталари билан ҳужум қилди 01 мая, 10:11 155
  • Binance асосчиси тўрт ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 01 мая, 10:06 34
  • Грузия пойтахтида намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашув юз берди 01 мая, 09:13 58
  • Тошкентда пулларни кўпайтириб беришини айтиб, фуқарони чув туширган трейдер ушланди 01 мая, 09:11 21
  • ЕЧЛ. “Бавария” ва “Реал” ўртасидаги дастлабки учрашувда жанговар дуранг қайд этилди 01 мая, 09:03 45
  • Бўлимлар