«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 11:36
ЎЗO‘Z

Эскирган ва кийиш тавсия қилинмайдиган 5 ёзги либос

14 июл, 12:27 6 465 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эскирган ва кийиш тавсия қилинмайдиган 5 ёзги либос Мода оламида тенденциялар ва урфлар мунтазам равишда янгиланиб туради. Трендларга бефарқ бўлмаган аёл-қизлар йилдан йилга қулай, эркин ҳаракатланиш мумкин бўлган, ортиқча безакларсиз ҳам дидли кўринадиган либослар урфга кираётганини яхши билади. Лекин кўпчилик гардеробида долзарб деб ўйлаб олиб қўйилган кийим-кечаклар ҳам йўқ эмас. Шундай нозик жинс вакиллари учун ёз кунлари қандай либослар киймаслик кераклигига тўхталиб ўтамиз.

Тиртиқ ва йиртиқлари бор жинси шим

Фото: Getty Images
Бундай услубдаги шимлар узоқ вақт давомида замонавий қизлар учун севимли либослардан бири бўлганига қарамай, бугунга келиб тартибли ва бел қисми баланд бўлган шимлар урфга кирди. Альтернатив сифатида ёз фасли учун банан шаклини эсга солувчи, оқ ёки оч ранг жинси шимларни танлаш тавсия қилинади.

Шортик ва узун майка

Фото: Cosmopolitan
Шортик билан фурболка, майка билан эса шим ёки юбка кийиш керак. Шортик билан майка кийиш киши қоматини тўртбурчак қилиб кўрсатиб қўяди. Бундай кўринишга эга бўлмаслик учун шортикни бел қисми баландини танлаш ва камар ёки ёзги ленталардан фойдаланиш тавсия қилинади. Бу қоматни чиройли ва ихчам, оёқларни эса узун қилиб кўрсатади.

Узун кўйлак ва пошнали туфли

Максимал даражада узун, камига гулли принтли кўйлак кийиб, пошнали туфли кийиш ва аксессуар сифатида шляпа кийиш тавсия қилинмайди. Аёллик латофатига бу қадар кўп урғу бермаслик керак. Оддий дидли кийиниш ва шляпа билан образни тўлдириш, гулли либос билан эса оқ кроссовка ёки кета кийиш маслаҳат берилади. Назокатни акс эттирган яхши, лекин меъёрида ва кундалик бўлмаган образлар билан.

Калта, кенг юпка ва топ

Фото: Cosmopolitan
Авваллари бундай кийиниш ва пойабзал сифатида пошнали туфли танлаш, аёллик нафосатини акс эттириш учун энг долзарб усуллардан бири бўлган, аммо ҳозир эмас. Агар сиз латофатли кўринишни истайдиганлардан бўлсангиз, гулли ёки хол-хол принтли ёзги кенг кўйлакка эътиборингизни қаратиш, оёқ кийим сифатида эса қулай ва ҳаракатланиш учун осон бўлган балетка ёки босоножкалар тавсия қилинади.

Капри ва футболка

Фото: Cosmopolitan
Авваллари долзарб бўлган каприларнинг бугун урфдан қолишига, бугунги кунга келиб дизайнерлар ёпишиб турадиган, қоматдаги муаммоларни яққол кўзга ташланишига сабабчи бўладиган кийим-кечаклардан қочиб, эркин ва қулай ҳаракатланиш мумкин бўлган трендларни илгари сураётгани сабаб. Капри ўрнига кенг ва ҳаво ўтказадиган, бел ва оёқлардаги камчиликларга эътибор тортмайдиган кюлотларни танлашингиз мумкин. Образни оддий оқ футболка ва минимал оёқ кийим, кечки тадбирлар учун эса ёрқин рангли блузка ва учли туфли билан муваффақиятли якунлаш мумкин.

Манба: Daryo.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 187
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 132
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 308
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 161
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 350
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 243
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 4
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 33
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 4
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 75
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 44
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 44
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 159
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 66
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 127
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 74
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 320
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 144
  • Бўлимлар