«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 08:47
ЎЗO‘Z

Ҳамма гап пулдами? Пул бўлмаса-чи?

12 июл, 20:13 3 412 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳамма гап пулдами? Пул бўлмаса-чи? Фото: bbc.com
Ҳамма гап пулдами? Пул бўлмаса-чи? - Йилига $75000 доллар ишласангиз, ҳаётингиз, умрингиздан рози бўласизми? Қанча пулингиз бўлса, ўзингизни дунёдаги энг бахтли инсон, деб ҳисоблайсиз? Олимлар эса, жавобини топишибди...

"Бахтни пулга сотиб олиб бўлмайди" ёки "Бахт пулга сотилмайди", деган қараш ўзбеклар орасида ҳам кенг тарқалган.
Америкалик қатор тадқиқот муаллифлари эса, бугун буткул бошқача фикр ва хулосада.

Уларнинг айтишларича, пулингиз қанча кўпайса, ўзингизни шунча бахтли, бахтиёрроқ ҳис қилиб бораверасиз.
2010 йилги бошқа бир тадқиқотда эса, инсон йилига $75000 доллар топишни бошласа бас, ҳаётидан қониқиш ҳосил қилади-қўяди, деган хулосага келинган.

Аммо, янги тадқиқот муаллифларига кўра, бахтлилик, бахтиёрлик масаласида топган пулингизнинг чек-чегараси йўқ.
Олимларнинг илмий ишлари шу кунларда Америка психологлар уюшмасининг журналида чоп қилинган.

Унда муаллифлар ўз хулосалари камида аҳолининг муайян қатлами учун рад этиб бўлмайдиган ҳақиқат эканини даъво қилишган.
Тадқиқот муаллифларидан бири бўлган психолог Жин Твенж Сан-Диего университетида ишлайди.

У The Conversation сайтида ўзининг бу борадаги фикрлари билан ўртоқлашган. Маълум бўлишича, ҳозирги аҳвол аввалгисидан кўра фарқли. Яъни, бугун одамлардаги бахтлилик, бахтиёрлик ҳисси, туйғуси кўпроқ топаётган пули, қилаётган даромадига боғлиқ.

Агар, тадқиқот хулосасига таянилса, ҳозир пулга кўпроқ бахт сотиб олиш мумкин.
Олимлар бу каби хулосага келиш учун ёши 30 дан катта бўлган 40 минг америкаликнинг фикри, қарашини ўрганишган.

Манба: bbc.com




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 185
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 130
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 306
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 160
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 349
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 241
  • Сўнгги янгиликлар
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 1
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 4
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 18
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 53
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 35
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 82
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 41
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 234
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 104
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 30
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 58
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 248
  • Бўлимлар