«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 20:36
ЎЗO‘Z

Соч тўкилишининг 8 сабаб ва ечими

29 июн, 10:23 5 705 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Соч тўкилишининг 8 сабаб ва ечими Соч тўкилиши ўз-ўзидан юз бермайди. Унинг сабаблари турлича бўлиши мумкин.

1. Telogen effluvium
Ушбу лотинча ном телоген босқичида соч тўкилишини англатади. Бунда фарзанд дунёга келганидан кейинги гармонлар ўзгариши натижасида 4-6 ой давомида ёки стресс ва жарроҳлик амалиётидан кейин кузатилади.

Нима қилиш керак?
Туғруқ ёки жарроҳлик амалиётидан кейин шунчаки кутишга тўғри келади. Агар муаммо дори билан боғлиқ бўлса, уларни ўзгартириш тавсия қилинади. Стресс сабаб бўлса, иложи борича асабийлашмаслик, севимли машғулот билан машғул бўлиш керак.

2. Ирсият
Соч тўкилиши ирсий бўлиши ва асосан 25-30 ёшдан кейин кузатилиши мумкин. Муаммо ген билан боғлиқ ёки йўқ эканини шифокор биопсия қилиш орқали аниқлаши мумкин.

Нима қилиш керак?
Муаммо наслий бўлса, уни бутунлай тўхтатиш мушкул, аммо жараённи секинлаштириш учун шифобахш воситалардан фойдаланиш мумкин.

3. «Волчанка»
Ушбу касалликдан кейин иммун тизимининг сусайиши кузатилади ва бу соч тўкилишига ҳам олиб келади. «Волчанка»ни қон таҳлили орқали аниқлаш мумкин.

Нима қилиш керак?
Шифокор тавсияларига амал қилиш керак.

4. Анемия
Темирга бой бўлган маҳсулотларни истеъмол қилмаслик ва бошқа бир қанча сабаблардан келиб чиқадиган камқонлик ҳам соч тўкилишига сабаб бўлиши мумкин. Камқонликда соч тўкилишидан ташқари диққат йўқолиши, чарчаш ва ҳолсизлик ҳам кузатилади.

Нима қилиш керак?
Қон таҳлилига асосан, шифокор муолажа ёзиб беради. Бундан ташқари темирга бой маҳсулотлар, гўшт, балиқ ва донли таомлар истеъмол қилиш керак.

5. Поликистоз
Поликистоз сабаб бўлиши керак бўлмаган тана қисмларида соч ўсиши ва аксинча бошдан эса тўкилиши кузатилиши мумкин.

Нима қилиш керак?
Шифокор тестестерон миқдорини камайтирадиган ва ёқимсиз симптомларни бартараф этадиган дорилар ёзиб беради, уларни ўз бошимчалик билан қабул қилмаслик керак.

6. Бош терисидаги муаммо сабаб
Қазғоқ, турли дерматит ва инфекциялар бош териси яллиғланишига сабаб бўлиши мумкин ва бу бевосита соч ўсмаслигига олиб келади.

Нима қилиш керак?
Муаммо қазғоқда бўлса, унга қарши махсус шампундан фойдаланиш, бошқа муаммоларнинг ҳам биринчи айнан нима эканини билиб, шунга қараб воситаларни қўллаш керак.

7. Алопеция
Иммун системаси билан боғлиқ ушбу касаллик соч фолликулларига ҳам таъсир кўрсатмай қўймайди. Касаллик келиб чиқишининг энг асосий сабабларидан бири стресс бўлиши мумкин бўлиб, алопециянинг уч хил — ўчоқли, умумий ва универсал турлари бор.

Нима қилиш керак?
Шифокор кўрсатмасига биноан стероид ва медикаментлар қабул қилиш керак.

8. Фаол парвариш
Шампунь, фен ва турмак учун мўлжалланган воситалардан ортиқча фойдаланиш соч тўкилишининг яна бир сабабларидан бири ҳисобланади. Бунда соч заиф ва мўртлашиб, тўкила бошлайди.

Нима қилиш керак?
Фендан фойдаланишда илиқ ҳароратда бўлишига эътибор беринг, соч учун мўлжалланган дазмоллардан эса иложи борича фойдаланмаслик, соч рангини ўзгартиравермаслик тавсия қилинади.

Манба: Daryo.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 191
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 133
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 309
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 162
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 353
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 245
  • Сўнгги янгиликлар
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 1
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 2
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 26
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 47
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 17
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 30
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 18
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 25
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 16
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 24
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 71
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 40
  • Бўлимлар