«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 08:07
ЎЗO‘Z

Ноқулай пойабзал, компьютер ва кўп ўтириш. Қадди-қоматга салбий таъсир кўрсатувчи омиллар

03 июн, 09:30 2 697 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ноқулай пойабзал, компьютер ва кўп ўтириш. Қадди-қоматга салбий таъсир кўрсатувчи омиллар Фото: «Фактор роста»
Замонавий турмуш тарзи, компьютерда узоқ вақт ўтириб ишлаш, ҳаракатнинг камлиги сабаб букчайиш, қоматнинг тик бўлмаслиги ҳолатлари кўзга ташланади. Бошида эътибор берилмаган букчайиш салбий оқибатларга олиб келиши ҳамда бошқа органлар фаолиятида ҳам муаммолар пайдо бўлиши мумкин.

Қадни тик тута олмаслик одат бўлиб қолганини қаердан билиш мумкин?
Деворга суянинг. Бошингизни тўғри, қаддингизни тик тутинг. Шу йўсинда 1-2 дақиқа туринг. Агар тик туриш давомида оғриқ сезсангиз, бу бежизга бўлмайди.

Умуртқада ўзгариш бўлишига нафақат ташқи омил ва шикастланишлар, балки ноқулай пойабзал, зарарли одатлар ҳам сабаб бўлади. Бу одатлар қандай эканлигига тўхталамиз.

Компьютер ва телефон
Иш, ўқиш ёки бошқа мақсадларда гаджетлардан фойдаланиш вақти бошни бир ҳолатда узоқ вақт тутиб туриш керак бўлади, бу эса бўйин мускуллари ва умуртқанинг зў​риқишига олиб келади. Бундан ҳам ёмони — экранга энгашиб қарашга ўрганиб қолган бош шундай ҳолатга кўникиб қолади ва инсон қаддини букиб, бошини эгиб юриши одат бўлиб қолади.

Нима қилиш керак?
Жисмоний машқлар билан шуғулланиш керак бўлади, фақат ўзбошимчалик қилиш, оғир ва мураккаб машқларни бажариш ярамайди.

Масалан, бошингизни орқага эгинг ва шу ҳолатда 30 сония туринг, кейин олдинга эгинг ва яна 30 сония туринг. Кейин чапга, ундан сўнг ўнгга қараб, 30 дақиқа туринг. Шунга ў​хшаш машқларни тонгда, иш ватингизда бажаришни канда қилманг.

Кўп ўтириш
Ҳаддан ортиқ ўтириб ишлаш ёки кам ҳаракатли ҳаёт тарзи ҳам инсоннинг букчайиб қолишига сабабчи бўлади. Ёш ва кучга тўла вақтингизда бунинг асоратлари сезилмагани билан ёш ўтгани сайин муаммолар келиб чиқаверади.

Нима қилиш керак?
Букчайишни тузатишнинг энг самарали усули турникка осилиш ҳисобланади. Бунинг учун, албатта, спорт марказларига бориш ёки дарсларга ёзилиш шарт эмас, очиқ майдончалар ёки ҳовлидаги имкониятлардан ҳам фойдаланиш мумкин.

Енгил, эгилиб-туриб бажариладиган машқлар ҳам яхши самара беради, фақат уларни бажараётганда бирданига кўп ва зўриқтирадиган ҳаракат қилманг.

Думғазада ўзгариш
Думғаза вертикал ҳолатда бўлиши керак ва шундагина умуртқага оғирлик қилмайди. Ундаги ўзгариш ҳам кам ҳаракатлилик ва кўп ўтиришдан келиб чиқади.

Нима қилиш керак?
Биринчи навбатда ўтиришни камайтиринг, ҳаракатни кўпайтиринг. Компьютерда ишлашга мажбур бўлсангиз, ҳар соатда ўрнингиздан туриб, айланиб келинг. Думғаза қисми иштирок этадиган жисмоний машқларни бажаришни унутманг. Бу каби машқлар кетма-кетлигини интернетдан топиш мумкин бўлгани билан, шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг.

Шунингдек, оёқ кийимингиз қулайлигига эътибор қаратишни ёддан чиқарманг. Пошнали туфли — умуртқанинг энг асосий душманларидан бири. Кундалик учун спорт услубидаги енгил, ҳаракатланишга осон ва қулай бўлган спорт услубидаги пойабзалларни танланг. Кўпроқ сайр қилишга, енгил машқларни бажаришга ҳаракат қилинг. Энг асосийси эса оғриқ ёки жиддий ўзгаришлар кузатилганда ўзбошимчалик қилмай, шифокорга мурожаат қилинг.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Озиш учун қанча югуриш керак? 06 мая, 21:40 93
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 232
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 142
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 341
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 181
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 380
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитой, Франция ва Европа Иттифоқи етакчилари Исроилдан Ғазода ўт очишни тўхтатишни талаб қилди 07 мая, 07:25 1
  • Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди 07 мая, 06:58 21
  • ҲАМАС Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифни қабул қилди 07 мая, 06:30 39
  • Гвардиола: Сизлар хомсемиз ўйинчилар жамоасисиз! 07 мая, 06:00 93
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 58
  • Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди 07 мая, 00:21 87
  • Instagram янги турдаги «Stories» ва бошқа функцияларни жорий қилди 07 мая, 00:17 26
  • Си Жинпинг Европага ташриф буюрди. Унга Путиннинг «сояси» ҳамроҳлик қилмоқда 07 мая, 00:07 276
  • Покистон “Толибон” билан алоқаларини узди 06 мая, 23:45 117
  • Исроилнинг Ҳарбий Маҳкамаси Рафаҳга бостириб киришга рухсат берди 06 мая, 23:30 69
  • Афғонистонда сайёҳларнинг хавфсизлиги қандай таъминланмоқда? 06 мая, 23:06 108
  • Латвия ҳаво кучлари қўмондони: “Украина суверенитетни сақлаб қолиш учун ҳудудининг бир қисмидан воз кечиши керак” 06 мая, 22:44 238
  • Бўлимлар