«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 14:19
ЎЗO‘Z

Ҳидоятга келган армани: Абдураҳмон Мешаян

30 мая, 21:09 5 071 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳидоятга келган армани: Абдураҳмон Мешаян Абдураҳмон Мешаян! Бу ном ижтимоий тармоқдан фойдаланадиган ҳар бир ўзбек учун жудаям таниш...

У арман миллатига мансуб бўлса да, ўзбекчада ёзаётган шеърлари нафақат адабиёт шайдолари, балки катта катта шоирларнинг ҳам эътиборини тортган. Унинг оиласи, қариндош уруғлари насронийлик динида. Аммо у... Аллоҳнинг инояти билан иймонга келган йигит ҳақида ўзимиз ҳам яхшироқ билиш, у билан муштарийларимизни яқиндан таништириш мақсадида Зангиота туманидаги қишлоққа бордик... Абдураҳмон билан суҳбатимиз ботаника боғига ўхшаб кетган ажойиб ҳовлисида бўлиб ўтди.

– Булар акамнинг “ижоди”, – тушунтирди Абдураҳмон ҳовлидаги гўзал ва бетакрор манзарага ҳайронлигимизни кўриб. – Мен шеърият шайдоси бўлсам, у наботот оламини севади.

– Абдураҳмон, ҳаммасини бошидан бошласак, яъни Ўзбекистонга қачон кўчиб келгансизлар?
– Мен у вақтлари туғилмаган эдим. 1985 йиллари ота-онам Озорбайжондан бу ёққа келиб қолишган. 1990 йили мен туғилганман. Оиламиз насронийлик динига эътиқод қилади. Черковга боришмайди, чўқинтирилмаган ҳам, аммо амалда насроний улар.

– Ҳидоят топишингизга нима туртки бўлган? Ёки бирор киши сабабчими?
– Йўқ, ҳеч ким сабаб бўлмаган. Одамзод (маънавий) ботқоқда бўлганда тоза сув, тоза ҳаётга интилади. Мен ҳам ақлимни таниб борганим сайин ҳидоятни излаб қолдим. Кўп ўйландим. Ҳатто Исломни қабул қилганимдан кейин ҳам иккиланишлар бўлган. Биласизми, бунга нима сабаб бўлган? Ойнаи жаҳон! Авваллари динни, мусулмонларни қоралаб шунақа кўрсатувлар тайёрлашардиии... Фалончи қори ундоқ қилган, писмадончи отинойи бундоқ қилган... каби гапларни ваҳимали фонда мухбир овозига баттар ваҳима бериб айтардики...

Онамнинг ташвишланишларини кўриб, жудаям афсусланардим. Йўқ, Исломни қабул қилганимдан эмас, аксинча, онам диним ҳақида нотўғри гумонларга бориб қолганидан... Она-да барибир. Мендан хавотир оларди. Кейин ўша каналларни дарров блоклаб ташлардим. Аммо ўша кўрсатув ярим соатдан сўнг бошқа каналлардан қўйила бошларди. Жудаям қийин бўлган. Ниҳоят, интернет ривожланиб, ижтимоий тармоқлардан фойдалана бошлаганимда, яхши одамлар билан танишиб, яқинлашиб, кейин эркин нафас ола бошладим.

– Қариндош-уруғингиз, оилангиз Исломга кирганингизни қандай қабул қилишган? Салбий муносабатлар, ноқулайликлар бўлмаганми?
– Ўўў, нимасини айтасиз! Бизнинг миллат дин масаласига жудаям қаттиқ қарайди. Ўшанинг учун менга қилган муомалаларини, дилимни оғритишганини, пичинг ва писандаларини айтмай қўяқолай...

Дарвоқе, мендан аввал акам Исломни қабул қилган. Аммо унинг даъват усули қўполроқ эди. Исломга тўғри келмайдиган айрим урф-одатларимиздан очиқдан-очиқ кулар, истеҳзоларини, эътирозларини яшириб ўтирмас эди. Шунинг учун бўлса керак, унга жудаям қаттиқ қаршиликлар бўлган. Масалан, намоз ўқиса,телевизорнинг товушини кўтариб қўйишар, очиқчасига мазах қилишарди. Аммо менда ундай бўлмади. Таъбир жоиз бўлса, онам менинг Абу Толибим бўлганлар. Бировга талатиб қўймадилар... Ҳатто ибодатларимга ёрдамлашадилар. Бу ҳақда ижтимоий тармоқда ҳам кўп ёзганман. Онамнинг иймонга келишидан умидворман, шунга ҳаракат қиляпман.

Биласизми, ака, онажоним бизга шунақа яхши тарбия берадиларки... (Номусулмонлар орасида ҳам яхши одамлар кўп) Мана ўзингиз гувоҳи бўлдингиз, ҳозирги одамга сал қаттиқроқ гапириб юбордим-ку (бесабрлик қилиб суҳбатимизни қайта-қайта бузгани учун), сиз кетишингиз билан онажоним менга қаттиқ танбеҳ берадилар...

Давоми бор...

Суҳбатнинг кейинги қисмларида:
- шеъриятдаги устози...
- ўзбекларнинг яхши-ёмон тарафи...
- қурбонлик гўштини тарқатолмаганлар...
- исмини расман ўзгартирганми?
- Мешаян уйланганми?
- ҳалол даромади, севимли касби...
Абдураҳмон Мешаян, Ҳидоят




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 137
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 126
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 303
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 154
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 343
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 234
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 1
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 4
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 23
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 14
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 24
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 119
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 25
  • Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди 03 мая, 11:30 55
  • Индонезия устидан иродали ғалабани қўлга киритган Ироқ Олимпиада лицензиясига эга чиқди (видео) 03 мая, 11:09 44
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 32
  • АҚШ сунъий интеллектга ядро қуроли устидан назоратни бермасликка чақирди 03 мая, 10:40 46
  • Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади 03 мая, 09:34 62
  • Бўлимлар