«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 16:14
ЎЗO‘Z

Тўйимли нонуштадан кейин ҳам очликни ҳис қилишнинг сабаби нимада?

30 мая, 16:14 3 638 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тўйимли нонуштадан кейин ҳам очликни ҳис қилишнинг сабаби нимада? Фото: Prodi Gus
Нонушта кунлик энергия манбайи ҳисобланади ва куннинг қандай ўтиши қанчалик яхши нонушта қилингани билан бевосита боғлиқ бўлади. Аммо шундай пайтлар бўладики, тўйиб нонушта қилгандан кейин ҳеч қанча вақт ўтмай яна қорин очади. Harper’s Bazaar нашри бунинг сабаби нимада эканлигига тўхталди.

Тўйимли нонуштадан кейин ҳам очликни ҳис қилишнинг боиси не?
Таркибида шакар ёки тозаланган углеводлар кўп бўлган маҳсулот қондаги глюкоза миқдорининг кескин ошишига сабабчи бўлади. Бу дегани қанча тез кўпайса шунча тез камаяди ва сиз ҳеч қанча ўтмай очликни ҳис қиласиз.

Нонуштага нима ейиш керак?
Қондаги қанд миқдорини меъёрда ушлаш учун таркибида оқсил ва клетчатка бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиш керак бўлади. Донли маҳсулотлар клетчатканинг асосий манбайи ҳисобланади. Шу боис нонуштани гречка, сули ёрмаси, жўхори ва жигарранг гуручли маҳсулотлардан тайёрланг.

Агар эрталабдан тост ейишни маъқул кўрсангиз, унда оқ ундан эмас, донли ўсимлик унидан тайёрланган тост ейишга ҳаракат қилинг. Тост устига оқсил манбайи бўлган тухумни қўйинг. Бодом ёки арахис мойи тухум ўрнига альтернатив бўлиши мумкин. Иложи борича шакарсиз маҳсулотларни тановул қилинг.

Фото: Getty Images
Агар мюсли билан тонгни қарши олишни хуш кўрадиганлардан бўлсангиз, унда ейишдан аввал унинг таркибини яхшилаб кўздан кечиринг: тозаланган углеводларни ўз ичига олган бўлмасин. Фойдали мюсли таркибида донли маҳсулотлар, барра ёки қуритилган мевалар бўлиши шу билан бирга, ортқича шакарли қўшимчалар бўлмаслиги керак.

Яхшиси, болалигимиздаги каби нонуштага бўтқа енг. Бўтқалар таркибида мураккаб углеводлар мавжуд бўлиб, улар кишини узоқ вақт тўқ тутади. Қуруқ бўлмасин десангиз, бўтқага қовоқ, ёнғоқ ва ширин бўлмаган йогурт қўшинг. Бундай нонушта печене ёки батон билан тушликкача тановул қилиб олишнинг олдини олади.

Фото: Аmapur
Тўғри нонуштадан кейин ҳам қорин очса нима қилиш керак?
Бундай вақтда сизда глюкоза етишмовчилиги кузатилаётган бўлиши ҳам мумкин. Бундай вазиятда клетчаткага бой олма ёки оз миқдорда ёнғоқ истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Қайси вақтда нонушта қилиш керак?
Уйғонганингизда, бир кун аввалги кечки овқатдан 10-11 соат вақт ўтган бўлиши ва сиз очликни ҳис қилишингиз керак. Тонгда ўзингизни қандай ҳис қилишингиз бир кун аввал кечки овқатга нима еганингизга боғлиқ. Таркибида шакар ва тозаланган углевод, кофеин ёки алкогол бўлган маҳсулотлар, қонда глюкозанинг кескин кўпайиб, кейин камайишига унинг оқибатида эса эрталаб кўнгил айнишига олиб келади. Бундай ҳолат кузатилмаслиги учун кечки овқат оқсил ва мураккаб углеводлар билан балансда бўлиши керак.

Фото: ТripSavvy
Яна нималарга эътибор бериш керак?
Агар эрталабдан ҳеч нарса ейишни истамасангиз, унда ҳеч бўлмаганда фойдали коктейл ичинг. Асосийси, танангизга қулоқ тутган ҳолда овқатланинг, аммо унутманг, баъзида чалғитувчи сигналлар ҳам бўлиши мумкин. Кўпинча очдек туюлиш ортида организмнинг сувсизланиши бўлади, бундай вақтда эса музлаткични очишга шошмасдан, бир стакан сув ичиш тавсия қилинади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 188
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 132
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 309
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 162
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 352
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 243
  • Сўнгги янгиликлар
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 2
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 7
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 16
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 36
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 12
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 42
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 49
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 89
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 82
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 126
  • Бўлимлар