«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 15:23
ЎЗO‘Z

Жаннатга кириш қийинми?

16 апр, 09:09 5 962 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жаннатга кириш қийинми? Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ўтирган эдик. У зот алайҳиссалом: «Ҳозир олдингизга жаннат аҳлидан бўлган бир киши келади», дедилар. Шунда ансорлардан бири соқолидан таҳорат сувлари оққан, оёқ кийимини чап қўлида тутган ҳолда кириб келди. Эртаси куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кеча айтган гапларини яна айтдилар. Яна ўша киши аввалги ҳолатидаги каби кириб келди. Учинчи куни ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жаннат аҳлидан бўлган бир киши келишини айтдилар. Яна ўша киши аввалги ҳолида кириб келди.

У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларидан туриб кетган эди, Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу унга эргашди ва ёнига бориб, «Отам билан тортишиб қолиб, уч кунгача уйга кирмасликка қасам ичиб қўйдим. Имкон бўлса, шу уч кун сизникида яшаб турсам», деди. У рози бўлди. Абдуллоҳ у билан уч кеча бирга тунаганини айтди.

Аммо бу одам кечаси туриб, бирор ибодат қилмаганини айтди. У фақат уйғонганида тўшагида ёнбошлаб, Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилар, сўнг бомдод намозига қадар такбир айтиб чиқар экан. Абдуллоҳ айтади: «Унинг фақат яхшилик сўзлаганини эшитдим. Уч кун ўтгач, унинг тилга олишга арзигулик бирор амали йўқ экан деб ўйлаб қолдим.

Сўнг унга: «Эй Аллоҳнинг бандаси! Мен отам билан тортишмагандим. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бизга уч марта «Ҳозир сизларнинг олдингизга жаннат аҳлидан бўлган бир киши келади», деганларини эшитдим. Уч мартасида ҳам сиз кириб келдингиз. Шунинг учун сиз билан бирга яшаб, қандай солиҳ амалларингиз борлигини кўрмоқчи эдим. Лекин сизнинг амалингиз бошқаларникидан кўп эмаслигини кўрдим. Қайси амалингиз туфайли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган нарсага эришгансиз?» дедим. У: «Кўрганингдан бошқа нарса йўқ. Мен кўнглимда бирор мусулмонга нисбатан ғиллу ғашлик сақламайман ва Аллоҳ унга берган нарсага ҳасад қилмайман», деди. Абдуллоҳ ибн Амр: «Ҳа, мана шу нарса сизни ушбу даражага олиб чиққан экан», деди».

“Солиҳлар гулшани” китобидан

Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 188
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 132
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 308
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 162
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 350
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 243
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 0
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 0
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 0
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 5
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 15
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 12
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 19
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 54
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 42
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 61
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 47
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 239
  • Бўлимлар